kathaq@mail.ru

Эндиликда Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун тиббий кўрик Ўзбекистонда ўтказилади

Қурилиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг нафар фуқарони Россия Федерациясига ташкилий тарзда ишга жўнатиш лойиҳаси доирасида фуқароларни мамлакатимиз ҳудудида тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил этиш учун тиббий асбоб-ускуналар билан Россиянинг 40 нафар тиббиёт ходимлари Ўзбекистонга етиб келди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, жорий йилнинг сентябрь ойида Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири ўринбосари А.Пудов бошчилигида қатор давлат ташкилотлари ва йирик иш берувчи корхоналар вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида меҳнат миграцияси масалаларига бағишланган музокаралар ўтказилиб, қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ўн минг фуқарони яқин вақт давомида соддалаштирилган тартиб асосида Ўзбекистондан Россияга ишга жалб қилишга келишилган эди.
Ушбу лойиҳа доирасида номзодларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ, жумладан, тиббий кўрикдан ўтказиш, эмлаш, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳон топшириш, патент расмийлаштириш ва транспорт харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши кўзда тутилмоқда.
Эндиликда, Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент олишда талаб этиладиган тиббий кўрик Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Тошкентда ўрнатилган тиббий асбоб-ускуналар ёрдамида юртимизда амалга оширалади.
Таъкидлаш жоиз, ушбу тадбирлар Россияда ишлаш истагида бўлган кўплаб юртдошларимиз учун қўшимча имкониятлар яратиб, фуқароларнинг вақти ва харажатлари қисқаришига хизмат қилади.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?