kathaq@mail.ru

Каттақўрғонда газ портлашидан бир киши жароҳатланди

8 октябрь куни соат 04:50 да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар «Кўхнадам» МФЙда жойлашган уйларнинг бирида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида Каттақўрғон шаҳар ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 2та ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 04:55 да ҳодиса жойига етиб борган.
Ҳаво-газ аралашмасининг чақнашидан ушбу хонадонга меҳмон бўлиб келган 1982 йилда туғилган А.А. (эркак киши) куйиш тан жароҳати олиб, Каттақўрғон шаҳар тиббиёт бирлашмасига юборилган.
Шифокорлар томонидан А.А.га юзи, бўйни кўкрак олди, иккала қўл соҳаси термик куйиш ташхиси қўйилган ва умумий куйиш сатҳи 50 фоиз тан жароҳати олганлиги маълум қилинган.
Воқеа келиб чиқишининг тахминий сабаби, хонадонга яқин ер остидан ўтган табиий газ қувуридан сизиб чиққан газнинг уйига тўпланиши натижасида чақнаш юзага келган.
Ҳодиса жойига ФВБ, ИИБ, ССБ ва бошқа тегишли идораларнинг куч ҳамда воситалари жалб қилиниб, вазият оқибатларини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?