kathaq@mail.ru

ҒАЛЛА УРУҒЛАРИ УНИБ ЧИҚДИ

Каттақўрғон туманининг бободеҳқонлари айни пайтда далада келаси йил ҳосили учун ғалла уруғи қадаш ташвиши билан банд. Қувонарлиси, деҳқонлар томонидан умид билан ерга қадалган дастлабки ғалла ниҳоллари аллақачон униб чиқди.

Шуни айтиш керакки, Каттақўрғон туманида 2022 йил ҳосили учун 8926 гектар майдон(шундан 1401 гектар очиқ майдон)га ғалла экилиши кўзда тутилган. Ғалла экиш мавсумига техникалар шайлигига алоҳида эътибор берилгани боис уруғ қадаш ишлари юқори суратларда олиб борилмоқда. Безостая 100, Фарбома ва  Алексивая деб номланувчи серҳосил ва маҳаллий иқлим шароитига мос келувчи ғалла уруғлари хориждан келтирилган 12 та юқори унумли замонавий пневматик сеялкаларда гектарига 150-180 кг.дан (олдинги 280-270 кг.ўрнига) экилмоқда. 
Барчамизнинг ризқ-рўзимиз бўлган ғаллани экиш, парваришлаш ва мўл ҳосил олишда деҳқонларимизга куч-қувват тилаб қоламиз.

Олимжон ЭГАМБЕРДИЕВ,

Агроинспекциянинг туман бўлими мутахассиси.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?