kathaq@mail.ru

ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИ ЮКСАК ДЕМОКРАТИК МЕЗОНЛАР АСОСИДА ЎТАДИ

Барчамизга маълумки 2021 йил 24 октябрь куни юртимизда йилнинг энг катта сиёсий тадбири, яъни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Мана шу сайловга "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал Демократик партиясидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Президенти Шавкат Мирзиёевнинг номзоди кўрсатилган ва Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган. 

Ўзбекистон  Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни 2021 йилдаги сайловолди дастури 2021 йил 9 сентябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси"нинг X съездида эълон қилинди. Ана шу сиёсий тадбирда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси"китоби сайловолди дастурга илова тариқасида эълон қилинди.
Шавкат Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон стратегияси" китоби 2017 йилдаги "Ҳаракатлар стратегияси"нинг узвий давоми бўлиб, ушбу китоб 7 та бўлим, 47 та бобдан иборат. Китобда талқин қилинган стратегия аввалги стратегиядан анча кенг, мукаммал, шаффоф ва чуқур таҳлилий маълумот ва режаларни ўз ичига олганлиги билан ўқувчини ўзига тортади. Ушбу китобда ўтган беш йил давомида юртимизда барча соҳаларда амалга оширилган ишларнинг чуқур таҳлили ҳамда "Ҳаракатлар стратегияси"ни бажариш жараёнида йўл қўйилган хато ва камчиликлар тўла-тўкис тан олиниб, келгусида уларни қайтарилмаслик чора-тадбирлари аниқ қилиб белгилаб берилган. Шунингдек, ушбу китобда Янги Ўзбекистоннни яратиш борасида Учинчи Ренессанс пойдевори қўйилиши асослаб берилган. Китобда Ўзбекистонимизнинг кейинги 5 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳалардаги ривожланишининг барқарор йўллари кўрсатиб берилиб, барча соҳаларда мукаммал ва пухта ишланган режалар билан аниқ асослаб берилган. Биргина қонунчилик соҳасида 9 та янги кодекс (Бугунги кунда Ўзбекис­тонда 18 та кодекс мавжуд) ва бир неча ўнлаб янги қонун ҳамда концепцияларни ишлаб чиқиб қабул қилиниши кўрсатиб ўтилган. 
Ушбу янги 9 та кодексларнинг номланишига эътибор қаратадиган бўлсак, қайси соҳалардаги масалаларнинг ечимига янада чуқурроқ ёндашилиши белгиланганлигини кўрамиз. Булар: 1. Нодавлат-нотижорат ташкилотлар кодекси. 2. Ахборот кодекси. 3. Инвестиция кодекси. 4. Тадбиркорлик кодекси. 5. Ижтимоий кодекс. 6. Соғлиқни сақлаш кодекси. 7. Сув кодекси. 8. Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги кодекс. 9. Таълим кодекси.
Бу 9 та янги кодексларнинг бирортаси бугунги кунга қадар МДҲ давлатларининг бирор бирида қабул қилинмаган. Демак, бу давлатларда ушбу соҳаларга лозим даражада эътибор қаратилмаган.
Кодекснинг қонундан фарқли томони шундаки, у маълум бир соҳадаги қонунларнинг тўплами бўлиб, мукаммал ҳолатга келтирилганидир ҳамда ушбу соҳадаги масалаларни ечиш механизми­нинг аниқ кўрсатиб қўйилганлигидир.
Шунингдек, китобда Янги Ўзбекис­тоннинг ички ва ташқи сиёсатини ривожлантиришнинг равон йўллари кўрсатилганлиги сабабли, ўқувчини кўз олдида ва тасаввурида 2026 йилга бориб, бутун дунё ҳамжамияти билан уйғунлашган ва халқаро рейтингларда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаган Янги Ўзбекистонни ҳақиқий ва яхлит ҳолдаги кўринишини гавдалантиради. 
Бундан ташқари, китобда 2016 йилда ташкил қилиниб, бугунги кунда халқимизнинг ишончли ҳимоячисига айланиб улгурган "Халқ қабулхоналари"нинг фаолиятига конституциявий мақом бериш масаласи алоҳида қайд этилган. Мана шу масалага алоҳида тўхталганлигимнинг сабаби, ўтган 5 йил давомида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган "Халқ қабулхонаси"га мурожаат қилмаган бирор бир оила бўлмаса керак. Қабулхоналарга қилинаётган мурожаатларнинг барчаси биринчи навбатда тўлиқ тингланмоқда, ундан кейин ҳар томонлама ўрганилиб, масалаларнинг ечимининг оптимал йўллари излаб топилиб, шундан сўнг аксарияти ҳал қилиниб, халқ­нинг оғири енгил қилинмоқда.
Мазкур китоб юзасидан фикрларни мухтасар қилиб шуни айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистонни яратишда, жамиятимизни янгилашда, энг аввало, барча ватандошларимиз ўз инсоний салоҳиятларини намоён қилиб, ўзгаришларга ва янгиланишларга бевосита дахлдорлик ҳиссини чуқур англаган ҳолда барча имкониятларини жалб қилишликлари ўз аксини топган. Шундай экан, ҳар бир ватандошимизни 24 октябрда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Президенти сайловида фаол иштирок этиб, "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шавкат Миромонович Мирзиёевни қўллаб-қувватлаб овоз беришларини сўраб қоламиз.

Камолиддин АҲМЕДОВ,
Халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгаши депутати, "Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал Демократик партияси аъзоси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?