kathaq@mail.ru

ҚАРЗ ШАРТНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБИ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ


Инсон ҳаётида қарз олди-бердиси энг аҳамиятли масалалардан бири ҳисобланади. Ҳар қандай инсон ҳаётда яшар экан, қарз олди-бердисини бошидан кечирмай иложи йўқ. Кишилар ўртасидаги қарз муносабатлари жамиятда ҳали ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар у қадар ривожланмаган пайтлардаёқ, муайян муддатга моддий буюмларни қайтариш шарти билан бериб туриш тарзида шаклланган эди.

Қарз муносабатларининг дастлабки ҳуқуқий белгилари қадимги Римда яратилган бўлиб, пул ихтиро қилиниши билан мазкур муносабат ўзининг ҳозирги қарз шартномаси кўринишини олган.
Бугунги кунда қарз деганда, муайян муддатга тарафларнинг келишувига асосан қайтариш шарти билан пул маблағи бериб туриш тушунилади.
Фуқаролик кодексининг 732-моддасига асосан қарз шартномаси бўйича бир тараф (қарз берувчи) иккинчи тарафга (қарз олувчига) пул ёки турга хос аломатлари билан белгиланган бошқа ашёларни мулк қилиб беради, қарз олувчи эса қарз берувчига бир йўла ёки бўлиб-бўлиб, ўшанча суммадаги пулни ёки қарзга олинган ашёларнинг хили, сифати ва миқдорига баравар ашёларни (қарз суммасини) қайтариб бериш мажбуриятини уз зиммасига  олади.
Қарз шартномаси қандай шаклда тузилиши кераклиги ҳам қонун нормасида кўрсатилган бўлиб, унга кўра, фуқаролар ўртасида қарз шартномаси, агар бу қарзнинг суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ортиқ бўлса, оддий ёзма шакл­да тузилиши шарт, шарт­номадаги тарафлардан бири юридик шахс бўлганида эса суммасидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шартлиги белгиланган.
Қонунчилигимизда қарз олди-бердисини тузиш ва расмийлаштириш шарт қилиб қўйилган экан, нима сабаб қарз муносабатига киришаётган шахслар ушбу тартибга риоя этмайди, деган савол туғилади.
Фикримизча, бунинг биринчи сабаби - ўртадаги ишонч, истеҳола. Иккинчидан, тарафлар нотариал идорага бориб, қарз шартномасини расмийлаштиришига ё ҳафсала қилмайди ёки қарз олувчига ишонади ёки имкони бўлмайди.
Муаммонинг энг каттаси эса ҳуқуқий савод ва маданиятга бориб тақалади. Қарз муносабатлари қонуний расмийлаштирилмас экан, низо ва муаммо пайдо бўлаверади. Афсуски, бугунги кунда қарз масаласи билан боғлиқ низолар оз эмас. Масалан карз сифатида фуқароларнинг молини олиб бир ҳафтада пулини олиб келаман яъни якшанба куни бозорга чикариб сотиб пулини бераман, деб молнинг учидан бериб ишониб берган фуқаролар кўп. Улардан нимага қонунлаштирмадингиз хеч бўлмаса тилхат олмадингиз деб сўралганда илгари хам молимни олиб кетиб пулини айтган вақтида олиб келган ва доим қўни-қўшниларнинг молларини олади деб айтади.
Фуқаролик судларида кўрилаётган низоларнинг салмоқли қисмини ҳам қарз олди-бердисига тааллуқли ишлар ташкил этади. Шунинг ўзиёқ бугунги кунда одамлар ўртасидаги қарз муносабатлари нечоғли оғриқли тус олиб бораётганини кўрсатади.
Булар ҳақиқатан ҳам одамгарчилик нуқтаи назаридан ёрдам қўлини чўзган инсонлардир. Бу каби тоифага мансуб кишилар ишонч ва истиҳола сабаб қарз муносабатини қонуний расмийлаштирмайдилар. Аммо, вақти келиб, қарздорнинг ноинсофлиги ёки тўлов имконияти бўлмагани боис, ўртада низо пайдо бўлади. Ислом динида ҳам қарз олди-бердиси гувоҳлар иштирокида тасдиқланиши қайд этилган. Шунинг учун ҳам қарз олди-бердисини расмийлаштиришда истиҳола ёки андишага бориш керак эмас.
Қарз шартномасини нотариал тартибда расмийлаштирилиши келгусида тарафлар ўртасида низо келиб чиққан тақдирда судгача етиб бормасликка олиб келади.Чунки нотариусларнинг ижро хатларига асосан қарзни ундириш қонунда белгилаб қўйилган.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, фуқаролар ўртасида қарз шартномаларини расмийлаштиришда қонун талабларига риоя қилиниши ҳамда зиммаларидаги вазифани ўз вақтида адо қилишлари натижасида бу турдаги низоларнинг камайи­шига хизмат қилади.


Рустам САФАРОВ,
"Мадад" ННТ ХМБ Каттақўрғон туман бўлими бош мутахассиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Янги тайинлов
Долзарб мавзу

Янги тайинлов ..

Толлиев Элёр Мусурманович Самарқанд вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига...

Organizm uchun foydali mahsulotlar
Salomatlik

Organizm uchun foydali mahsulotlar ..

Bodom asab faoliyatini mustahkamdlaydi....

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?