kathaq@mail.ru

ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИНГ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 25 январдаги ПҚ-4963-сонли "Халқ таълими соҳасидаги илмий-тадқиқот фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда узлуксиз касбий ривожлантириш тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарорига асосан Халқ таълими соҳасида фаолият кўрсатаётган раҳбар, мутахассис ва педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, умумий ўрта таълимнинг илмий асосларини яратиш мақсадида 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
малака тоифасини бериш ва сақлаб қолиш бўйича мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш йил давомида амалга оширилади;
узрли сабабларга кўра (меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик, туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътили ва бошқалар) аттес­тациядан ўтмаган педагог кадрлар иш фаолиятига қайтганларига бир йил тўлгандан сўнг аттестацияга жалб этилади ва мазкур давр мобайнида уларнинг малака тоифаси сақлаб қолинади (ўз ташаббусига кўра аттестациядан ўтмоқчи бўлган педагог кадрлар бундан мустасно).
Шунингдек, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 21 декабрдаги 275-сонли қарорига мувофиқ базавий тариф ставкаларига қуйидаги миқдорларда:
20 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида ўқитувчиларга чуқур ўрганиладиган фанлар бўйича амалда ўтказилган дарслар учун, шунингдек, айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда педагог ходимларга, шу жумладан, тарбиячилар ёрдамчиларига;
20 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактабларда ўқув жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарлари ва психологларга;
40 фоиз - айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган директорлар, уларнинг ўринбосарларига устамалар қўлланилган ҳолда амалга оширилади.


С.МАМАРАЖАБОВ,
туман адлия бўлими
бош маслаҳатчиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?