Жамоат жойларида таъқиқланади

0 80

Қонунчиликка мувофиқ қуйидагилар жамоат жойлари ҳисобланади:

- стационар савдо объектлари, умумий овқатланиш корхоналари;
- кинотеатрлар, театрлар, цирклар, концерт, кўрик ва кўргазма заллари ҳамда оммавий дам олиш учун ёпиқ иншоотлар;
- клублар, дискотекалар, компьютер заллари, интернет хизматлари кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёхуд бошқа кўнгилочар жойлар;
- музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари ва маърузахоналар;
- маҳаллий ва узоққа қатнайдиган поездлар, шаҳар атрофига қатнайдиган поездларнинг вагонлари, дарё кемалари, шаҳар, шаҳар атрофига, шаҳарлараро ва халқаро қатнайдиган автобуслар, таксилар, йўналишли таксилар ҳамда шаҳар электр транспорти, ҳаво кемалари;  - ер ости ўтиш жойлари, транспорт бекатлари ва автотранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари;
- аэропортларнинг, темир йўл, автомобиль вокзалларининг ва сув транспорти бекатларининг бинолари;
- давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, шунингдек корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг бинолари;
- соғлиқни сақлаш тизими муассасалари ва ташкилотлари, таълим муассасалари, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари;
- иш жойлари бўлган хоналар;
- кўп квартирали уйларнинг йўлаклари, шунингдек, уйлар олди ҳудудида жойлашган болалар ва спорт майдончалари;
- хиёбонлар, боғлар, кўчалар ва бошқа жойлар.

Жамоат жойларида қуйидагилар тақиқланади:
- тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш, шунингдек, чилим ва электрон сигареталар чекиш;
- майда безорилик, яъни уятли сўзлар билан сўкиниш, ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш;
- ибодат либосларида юриш;
- алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш;
- тиланчилик қилиш;
- рўйхатдан ўтказилмаган байроқлар ва вимпеллардан фойдаланиш;
- ит ва мушукларни тумшуқбоғсиз ва етовсиз олиб юриш.


Жамоат жойларида мазкур ҳатти-ҳаракатларни содир этиш маъмурий ёки жиноий жавобгарликка сабаб бўлади, деб ёзмоқда ҳуқуқий ахборот канали.




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ