kathaq@mail.ru

КАМОЛ 6 ОЙДА 1 МИЛИАРД СЎМ ДАРОМАД ОЛМОҚЧИ

Каттақўрғон тумани Кадан маҳалласида яшовчи Камол Икромов ўзи яшайдиган хонадонда Американинг Калифорния қизил ёмғир чувалчангини боқмоқда. Қайд этилишича, ёмғир чувалчанглари ернинг мелиоратив ҳолатини, ҳосилдорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади.
- "Калифорния чувалчанги деб аталган мазкур чувалчанглар бизнинг ҳаётимизга катта фойдаси бор. Улар кундалик ҳаётимизда фойдаланиб, сўнг ташланган қолдиқларни, уй ҳайвонларидан, ошхонадан чиққан қолдиқларни истеъмол қилиш орқали бизга керак бўлган ер семиртирувчи ўғитни беради. Бунинг таркибига умуман кимёвий модда қўшилмаган. Бу ишни Белоруссияда биогумус ҳашоратларини боқиш жараёнида ўргандим ва қайтиб келгач ўзимизда ҳам шу соҳани йўлга қўйдим. Биогумуснинг харидорлари жуда кўп. Қисқа қилиб айтганда жуда кам харажат қилиб, катта даромад қиладиган соҳа экан, - дейди Камол Икромов.
Камол Икромов бу бизнеси орқасидан 6 ойда 1 миллиард сўмгача даромад қилишни режа қилган. Бу пулни Камол Россияда юриб, бутун умрида ҳам қора меҳнати ортидан топа олмаслигини айтмоқда. У кейинги ишларини "Маҳаллабай маркази" туман бўлими билан маслаҳатлашган ҳолда давом эттириб келмоқда.


Э.АҲАДОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?