kathaq@mail.ru

ТУМАНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Кундалик ҳаётимизда электр энергия ресурсларининг ўрни катта. Улардан уйларимизни ёритишда ва иситишда фойдаланамиз. Бундан ташқари, бугунги кунда хонадонларимизда маиший техника жиҳозларининг сони олдингидан икки-уч бараварга ортган. Жумладан, музлатгич, телевизор, компьютер, автомат кир ювиш машинаси, кондиционер, чангютгич, микротўлқинли печ, электрда ишлайдиган қозон - мультиварка, турли иситиш мосламалари, дазмол, тефаль, телефон, соч қуритишдан тортиб турмаклайдиган буюмлар, ҳатто уяли телефон қувват олгичлари ҳам бунга қўшилди.
Электр энергиясига бўлган эҳтиёжни яхшилаш мақсадида Каттақўр­ғон туманида йиллик режа асосида жорий йилда 16 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 53,3 км электр ҳаво тармоқлари тортилмоқда. "Обод қишлоқ" дастури доирасида Янгиқўрғонча маҳаллассида 2 та трансформатор, 3 км.дан ортиқ ҳаво тармоғи, 86 та темир бетон таянч устунлар, Қўшқўтон маҳалласида эса 2 та трансформатор, 4 км. ҳаво тармоғи, 70 та темир бетон таянч устунлар ўрнатилди. 
"Обод маҳалла" дастурлари доирасида ҳам электр энер­гия­си таъминотини яхшилаш мақсадида трансформатор, ҳаво тармоқлари ва темир-бетон таяч устунлари ўрнатиш бўйича кенг қамровли ишлар бажарилмоқда.


Э. САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?