kathaq@mail.ru

ҚИШЛОҚ АҲЛИ ҲУРМАТИНИ ҚОЗОНГАН МАСКАН

Баъзи қишлоқларга борганда аҳолидан ҳазил тариқасида "қишлоғингиздаги энг муҳташам, ҳурмат-эътиборга лойиқ бино қайси?" деб сўраб қолсак, улардан "фалонча раиснинг, ёки фалончи тадбиркорнинг ҳовлиси, ёки маҳалла маркази" деган жавобни эшитган пайтимиз бўлган. Халқ орасида "План", "Қоракўлча" ва "Худойқулобод" номи билан аталадиган ва яқинда "Обод қишлоқ" лойиҳаси асосида тубдан қайта қурилган қишлоқ аҳли, айниқса, болаларга шу саволни берганимизда улар ҳеч иккиланмасдан "мактабимиз" дея жавоб қайтаришди. Яқинда   ушбу билим даргоҳига ташриф буюрганимизда бунга ўзимиз ҳам иқрор бўлдик.

Мактаб директори Бекмурод Нарзиевнинг машинасида билимгоҳ ҳовлисига кириб борганимизда илмий бўлим мудири, ўқитувчилар кутиб олишганини кўриб ҳайрон бўлгандик, боиси кейинроқ маълум бўлди. Билсак, раҳбар машинасида мактабда барқ уриб ётган иссиқхона-лимонзорнинг томини ёпиш учун плёнка, дарахтларни ва деворни оқлаш учун оҳак, яна нималарнидир каллаи саҳарлаб дўконлардан топиб, юклаб қўйган экан. Кираверишда чап томондаги чиройли олчазор, арчалар, машаққат билан  бўлсада яратилган гулзор, эътиборимизни тортди. Мактаб биносининг орқа томонида эса яхши ният билан спорт майдони бунёд этилмоқда.  
Билим маскани ҳақида директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Сирожиддин Ҳайитовдан қизиқарли маълумотларни билиб олдик. Бундан 30 йил муқаддам, яъни мустақилликнинг илк йилида ушбу мактабга асос солинган бўлиб, у маҳаллий оқсоқоллар, тадбиркорлар, фермер хўжалиги ва маҳалла фаоллари Жума Ҳайитов, Шомурод Жумаев, Салим Ҳайитов ва бошқаларнинг сайъй-ҳаракати туфайли  халқ ҳашари йўли билан эски боғча ўрнида қурилган экан. 120 ўринли мактаб учун зарур қурилиш материалларини ҳам қишлоқ аҳли етказиб берган. 2006 йилда Маҳмуд Пўлатов раҳбарлигида мактаб жамоаси 240 ўринли янги бинога кўчади. 2018 йилда "Обод қишлоқ" дастури бўйича мактабга қўшимча 140 ўринли замонавий бино қурилиб, олдинги биноси тубдан таъмирланади. Йўллар асфальтланиб, катта ҳажмда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бажарилади.
Сирожиддин суҳбат орасида ажойиб фактни эслатди. Маълум бўлишича, 2018 йилгача мактаб ўқувчиларидан бор-йўғи 4 нафари олий ўқув юртига кирган бўлса, 2018-2020 йиллар давомида  16 ўқувчи, 2021 йилнинг ўзида эса 8 нафар битирувчи ўғил-қиз институт ва университетларга қабул қилинибди. "Келгуси йиллардан бошлаб битирувчиларимизнинг камида 35-40 фоизи олий ўқув юртига ўқишга кириши учун астойдил ҳаракат қилаяпмиз, - дейди илмий бўлим мудири ишонч билан. - Спорт майдони ва ёпиқ залнинг йўқлиги, кимё, биология, физика хоналарида лаборатория жиҳозлари мавжуд эмаслиги ва бошқалар фаолиятимизни янада яхшилашга салбий таъсир кўрсатаётган бўлса-да, мактабни, албатта, тумандаги намунали билим масканлари қаторига олиб чиқамиз. Чунки, жамоамизда Мукаррам Аҳмедова, Роҳила Жўраева, Ойша Ражабова, Муҳиддин Норбобоев, Наврўз Дониёров каби фидойи, ташаббускор, касбини, энг муҳими, ўқувчиларни севадиган устоз-ўқитувчилар меҳнат қилмоқда". 
Мактаб фаолиятида кейинги йилларда кўзга ташланаётган ижобий ўзгаришларда ота-оналар Кенгаши раиси Шокир Жумаев, аъзоларидан Нилуфар Ҳалимова ва бошқаларнинг амалий ёрдами катта бўлмоқда. Улар мактаб раҳ­бари­нинг ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб, ҳамкор бўлиб турибди. Ота-оналарнинг ҳиммати билан мактаб биноларида узлуксиз видеокузатув йўлга қўйилди. Кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари жонланди. 
Изланувчан, меҳнатсевар ўқитувчи Роҳила Жўраеванинг фикрича, бугун давлатимиз раҳбари томонидан мактаб жамоа­лари, ўқитувчилар ва ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, ҳар бир мактаб, ҳар бир ўқитувчи республикага, қолаверса, дунёга чиқишга интилиши керак. "Ўзим ўқитувчилар ўртасида ўтказиладиган турли танлов, беллашувларда фа­ол қатнашаман. Айни пайт­да халқаро онлайн танловда иштирок этаяпман. Мақсадим-совринли ўринни қўлга киритиб, қишлоқ мактабларида ҳам имкониятлар катта эканлигини амалда кўрсатиш. Ўқувчим, қишлоқ фарзанди Мирзабек Орзиқулов ҳам бадиий ижодга қизиққани боис яқинда илк тўпламини нашрдан чиқарди. Ўзи эса Ўзбекистон миллий университетига ўқишга қабул қилинди".
Мактаб директори Бекмурод Нарзиев хайрлашув олдидан қишки иситиш мавсумига пухта ҳозирлик кўрилгани, кутубхонани бойитиш, иссиқхона, боғ ва гулзорни янада кенгайтириш, спорт мажмуаси қурилишини жадаллаштириш борасидаги ишлар ҳақида тўхталар экан, муҳим сиёсий тадбир - шу йил 24 октябрда бўладиган Президент сайловига ҳам астойдил ҳозирлик кўрилаётганини таъкидлаб ўтди. Унинг сўзларидан 30 ёшга қадам қўйган навқирон   мактабнинг келажаги янада порлоқ экани бизга  аён бўлди. 


Муҳаммадали
ЭРГАШЕВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?