kathaq@mail.ru

УЗОҚ УМР КЎРИШНИНГ СИРИ БОРМИ?

Аҳоли ўртасида касалликлар профилактикаси ва соғлом турмуш тарзини шакллантиришда тиббиёт муассасалари томонидан оммавий тарғибот тадбирлари ташкиллаштиришда 2021 йил учун ягона мавзулар режалаштирилган бўлиб, ҳафталиклардан бири "Узоқ умр кўриш сирлари" мавзусига бағишланган.

Одамзод генетик жиҳатдан 150 йил яшаши мумкин. Лекин, турли факторлар сабаб инсон у қадар узоқ умр кўрмайди. Ана шу факторларни ҳисобга олиб, узоқ умр кўрган инсонлар ҳаётини ўрганиб чиқиб, баъзи бир хулосалар чиқарган ҳолда, узоқ, соғлом умр кўрмоқчи бўлганлар учун қуйидаги маслаҳатлар тавсия қилинади. Унга риоя қилсангиз, ҳаётингизни бирмунча узайтириш мумкин бўлади. Ортиқча овқат еманг. Агар сиз оғир жисмоний иш қилган тақдирингизда ҳам шу қоидага амал қилинг. Оптимист бўлинг. Ҳаётга оптимистик нигоҳ билан қаровчи инсонлар нафақат узоқ умр кўришади, балки тўлақонли ҳаёт кечиришади. Нафақага чиқишга шошилманг. Ишлаган одам ўзининг ёшидан ўртача 5 ёш кичик кўринади. Дўстларингиз кўп бўлсин. Дўстларнинг кўплиги стресснинг олдини олишдаги муҳим омиллардан биридир. Яқин дўстлар юзага келган муаммоларнинг олдини олишда, уни бартараф этишда кўмаклашишади, руҳий мадад беришади. Ширин, газли сувни камроқ истеъмол қилинг. Агар кунига камида бир стакан газли сув ичадиган бўлсангиз, қандли диабет, ортиқча вазн, депрессия, юрак қон-томир касалликларига чалиниш хавфи юқори бўлади. Кўпроқ пиёда юринг. Агар кунига 30 дақиқа давомида пиёда юрсангиз, бу ишни бажармайдиганлардан кўра тўрт баробар кўпроқ умр кўриш имкониятингиз мавжуд бўлади. Бу сизга жуда оддий кўринса ҳам, аслида пиёда юриш соғликни сақлашда энг муҳим омиллардан биридир. Салқин хонада ухланг. 17-18 градус ҳарорат остида ухлайдиган одамлар узоқ вақт ёш кўринадилар, чунки модда алмашинуви ва ёш билан боғлиқ ўзгаришларда атроф-муҳит ҳарорати муҳим роль ўйнайди.
Соғлом инсонлар билан мулоқотда бўлинг. Ҳар доим соғлом ва бахтли инсонлар даврасида бўлишга интилинг, шунда сиз ҳам улар каби бахт­ли ва соғлом бўласиз! Ғазаблансангиз ичингизга ютмасдан уни чиқариб ташлашга ҳаракат қилинг. Маълумотларга кўра, 64 фоиз рак (саратон) касалига учрайдиган инсонлар ғазабини ичларига ютар эканлар.
Ақлингизни кўпроқ ишлатинг. Кроссворд, сканворд ечиш, ўқиш, чет тилларини ўрганиш, ҳисоблаш, шахмат ўйнаш мия фаолиятини кучайтирибгина қолмай, юрак-қон айланиши, модда алмашинув жараёнини фаоллаштиради. Бундан ташқари, узоқ умр кўриш учун ушбу тавсияларни ҳам ёдда сақланг. Мунтазам жисмоний меҳнат билан шуғулланинг, ҳар куни маълум вақт   боғ ва томорқада ишланг, имкон қадар кўпроқ пиёда юринг. Жумладан, кексайганда ҳам кунига камида икки чақирим масофани пиёда босиб ўтишга ҳаракат қилинг, спиртли ичимликлар ичманг, тамаки маҳсулотлари чекманг, асабийлашмаслик, муаммо ва можароларни тинч йўл билан ҳал этиш, стрессли ҳолатларга тушиб қолмасликка интилинг,қайта ишланган, хусусан, қайнатилган, қовурилган, тузланган, консерваланган таомларни иложи борича камроқ истеъмол қилинг. Кўпроқ янги узилган ва табиий мева-сабзавотлар, кўкатлар енг,таомномада гўшт маҳсулотлари имкон қадар кам бўлишига эришинг, тана талаб қилганича ухланг. Севимли машғулотга эга бўлинг, тунд, қўрс ва қўпол кишилар билан мулоқотда бўлманг, ҳеч қачон қариликни бўйнингизга олманг.


Бодом ҚУЛМАТОВА,
туман тиббиёт бирлашмаси врачи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?