kathaq@mail.ru

Қашқадарёда ўқувчилар полга ўтирган ҳолда дарсда қатнашганлиги юзасидан мутасаддилар жазоланди

Ижтимоий тармоқларда "Ҳурматли халқ таълим вазири Шерзод Шерматов биз томонга бир боқиб қўйинг. Юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларингиз кўзни қувонтиради! Лекин Яккабоғда сизни ислоҳотларингиз етиб келгани йўқ!" номли видеоёзувда қайд этилган ҳолатлар вилоят прокуратураси томонидан ўрганилди.

Вилоят прокуратураси ахборот хизмати маълум қилишича, Яккабоғ тумани, “Қайроғоч” МФЙда жойлашган 39-сонли умумтаълим мактаб биноси 420 ўқувчи ўринга мўлжалланган бўлиб, 1974 йилда қурилган. Мактаб биносини таъмирлаш учун 2021 йилда 3 млрд. 102 млн. 400 минг сўм ажратилган, қурилиш-таъмирлаш ишлари "Авангард гидро-экспресс" МЧЖ томонидан олиб борилиб, 10.09.2021 йилда якунланган.
Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб биносига қурилиш ишлари якунида 27 та синфхона учун 405 та парта, директор, унинг ўринбосари хоналарига 1 тўпламдан ҳамда ўқитувчилар хонасига 2 тўпламдан зарурий жиҳозлар етказиб берилиши белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари якуни бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани сабабли, 08.09.2021 йилга қадар жиҳозлар етказиб берилмаган. Шу сабабли, мактаб маъмурияти томонидан эски жиҳозлардан фойдаланилиб, ўқув йили бошланган.
Ўрганишда умумтаълим мактабига барча зарурий жиҳозлар етказиб берилиши таъминланди. Ўқитувчилар Н.С ва О.Сларнинг мактаб директори билан дарс тақсимоти масаласида юзага келган келишмовчилиги сабабли, ўқув йили бошланган кунлари мактабда мавжуд жиҳозланган хоналарда дарс ўтиш имконияти бўла туриб, мактаб маъмуриятининг ташкилий масалалардаги камчиликларини ижтимоий тармоқларда бўрттириб кўрсатиш мақсадида 5 “а”-синф ўқувчиларига парталар жойлаштирилмаган хонада дарс ўтилган.
Ўқитувчилар Н.С ва О.С.лар таълим-тарбия жараёни иштирокчиларининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига салбий таъсир кўрсатишга уринганлари учун уларга мактаб педагоглари ва касаба уюшма аъзоларининг қўшма йиғилиши қарори билан ҳайфсан интизомий жазоси берилди.
Шунингдек, текширув натижаси бўйича мактабнинг ўқув йилига тайёргарлик кўриш ва ўқув жараёнини тўғри ташкил қилишда масъулиятсизликка йўл қўйган мактаб директори Ш.Қ., ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А.Х. ва хўжалик мудири Ж.Ж.ларга нисбатан интизомий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?