ДЕПУТАТЛАР ҚЎШҚЎТОНДА ФУҚАРОЛАР МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНДИ
Jamiyat / Tumanda bugun
16-сен, 13:35
378
0
Каттақўрғон туманидаги Қўшқўтон маҳалласида 31-Саройқўрғон сайлов округидан сайланган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайнаб Бердиева, 8-Кадан сайлов округидан сайланган халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нигора Шодиева ҳамда шу ҳудуддан сайланган туман Кенгаши депутатлари фуқароларнинг муаммоларини ўрганди.
Депутатлик сўрови асосида аниқланган асосий муаммолар - йўлни таъмирлаш, мактабгача таълим ташкилотини қуриш, электр энергияси, газ ва сув масаласи бўлиб, уларнинг ҳал этилиши бўйича депутатлар мутасадди ташкилот раҳбарларига мурожаат қилишларини билдирди.
Бундан ташқари, депутатлар Адр қишлоғидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч оилаларга ҳам ташриф буюриб, уларни қийнаб келаётган масалалар бўйича суҳбатлашди.Ўз мухбиримиз.
Бошқа хабарлар
Долзарб мавзу
Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...