Туғилганлик ҳақида гувоҳномалар билан боғлиқ масалалар тўғрисида

0 251


Юқоридаги ҳолатлар бўйича қуйидагилар қонунчиликда назарда тутилган. 


Болаларнинг туғилишини қайд этиш мажбурий бўлиб, болалар туғилган жойдаги ёки ота-онадан бирининг доимий яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида бир ой муддат ичида амалга оширилиши лозим. 


Боланинг туғилиши унинг туғилганлиги ҳақидаги тиббий маълумотнома, ота-онанинг оилавий ҳолати ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида қайд этилади. 


Агар ота-она боланинг туғилишини қайд этиш билан бир вақтда оталикни белгилаш ҳақида биргаликда ариза берсалар, ота ҳақидаги маълумотлар берилган ариза асосида ёзилади, болага фамилия ота-онанинг келишувига биноан берилади. 


16 ёшдан ошган, туғилиши қайд этилмаган шахсларнинг туғилганлигини қайд этиш суднинг ҳал қилув қарори асосида амалга оширилади.


Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини тиклаш деганда илгари шундай ёзув бўлганлигини тасдиқловчи етарли асослар бўлганида, уларни қайта тиклаб қўйиш тушунилади. 


Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувлари ариза берувчининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида тикланади. 


Сухроб Турсунов.
Фуқаролик ишлари бўйича 
Каттақўрғон туманлараро судининг судьяси. 




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ