kathaq@mail.ru

ХАЛҚ РОЗИЛИГИГА ЭРИШИШ – БОШ МАҚСАДИМИЗ!

Анъанага кўра, энг улуғ байрам - мустақиллигимизнинг 30 йиллиги арафасида туманимизда истиқлол йилларида, жумладан, кейинги 3-4 йилда ишлаб чиқариш, хизмат соҳалари ва маданий-маърифий жабҳаларда эришилган натижалар, амалга оширилган лойиҳалар, қўлга киритилган ютуқлар, фойдаланилмай қолган имкониятларни таҳлил қилиб, келгусидаги вазифаларни белгиламоқдамиз. Бунда албатта, Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг "Янги Ўзбекистон" газетаси бош муҳарририга берган "Янги Ўзбекистон-демократик ўзгаришлар, кенг имконият ва амалий ишлар мамлакати" мавзуидаги интервьюсининг мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда фикрларимизни баён қиламиз.
Интервьюда мамлакатимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида олдимизда турган энг муҳим еттита устувор вазифа белгилаб берилган. Президент "ижтимоий сиёсат мамлакатимизда давлат сиёсатининг энг муҳим устувор йўналишларидан бири бўлиб келган, ҳозир ҳам шундай ва келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Бугунги кунда халқ фаровонлигини, одамларнинг ҳаёт даражасини ҳар томонлама ошириш, бунинг учун янги иш ўринлари, даромад манбаларини яратиш, камбағалликни қисқартиш, қишлоқ ва шаҳарларимизни обод қилиш иқтисодий стратегиямизнинг энг муҳим йўналишлари ҳисобланади",- дея алоҳида таъкидлаб ўтди.
Маълумки,   аграр давлатларда ҳар бир қарич ер олтинга тенг ҳисобланади. Туманимизда эса экин майдонлари 44084 гектарни ташкил этади. Шундан суғориладиган майдонлар 25 минг гектардан ортиқ. Агар тумандаги мавжуд 60 660 хонадонда мавжуд бўлган 6660 гектар томорқа ер майдонини ҳам эътиборга оладиган бўлсак, туманимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва уни янада катта даромад келтирадиган соҳага айлантириш учун чексиз имкониятлар бор эканига ишонч ҳосил қиламиз. Маълумотларга қараганда айни пайтда юзлаб хонадонларда йилига томорқадан 2-3 мартадан ҳосил олиш тажрибаси мавжуд. Лекин юзлаб, балки минглаб хонадонларда йилига томорқасидан бир маротаба ҳам дуруст ҳосил олинмаётгани ҳам сир эмас. Ана шу хато - камчиликларни бартараф этиб, ерни боқсак ва ундан етарлича ҳосил олишга эришсак, туманимизнинг иқтисодий аҳволи бир неча баравар яхшиланиб, халқимизнинг ҳаёти янада фаровон бўлиши шубҳасиз.
Қишлоқ хўжалигида эришилаётган муваффақиятлар биринчи галда узоқни кўзлаб соҳага олиб келинаётган техникаларнинг самараси деб биламан. 2020-2021 йилларда фақатгина  "KATTAKURGAN CLUSTER", "AMINA GOLD INVEST" МЧЖ томонидан 69 миллиард, фермер хўжаликлари томонидан 32 миллиард сўмлик замонавий техника сотиб олингани ва улардан самарали фойдаланилаётганини алоҳида таъкидламоқ керак. Бугунги кунда туманимизда 5та кластерлар ўз фаолиятини олиб бораётган бўлса, 2022 йилнинг бошигача  15 тага етказилади. Хусусан, Пахта тўқимачилиги, чиқиндини қайта ишлаш, балиқчилик, узумчилик йўналишларида кластерлар фаолияти ташкил этилади. 
Томорқа ер эгаларини тадбиркорликка жалб этиш, ердан унумли фойдаланишга ўргатиш борасида  дастлабки қадамлар қўйилди. Жумладан, 720 миллион сўмга 120 сотих жойда иссиқхона қурилиб, ишсиз фуқароларга топширилди. Юзлаб хонадонларга мевали дарахт ва сабзавот кўчатлари етказиб берилди. Ночор хонадонларга кўчатлар бепул тарқатилди. Қулупнайчилик бўйича бошланган ишлар давом эттириляпти. Бундан ташқари, қишлоқларда етти хазинанинг бири ҳисобланган паррандачиликни ривожлантиришга етарли даражада эътибор қаратишимиз лозим. Парранда парваришланадиган  ихчам ва қулай товуқхона қуриш унчалик катта маблағ талаб қилмайди. Хонадонида 50-100 та товуқ боққан оила ҳеч қачон ночор аҳволга тушмайди. Аксинча, иқтисоди яхшиланиб боради.     
Пиллачилик туманимизда кейинги йилларда сердаромад йирик соҳалардан бўлиб қолмоқда. 2021 йилда ҳам пиллакорларимизнинг ва мутахассисларнинг астойдил меҳнати эвазига 330 тонна пилла хом ашёси тайёрланди. Йилдан йилга қуввати ошиб бораётган "Кумуш тола" МЧЖ да ана шу хом ашё сифатли қайта ишланиб, туман даромадига салмоқли ҳисса қўшилади. Бу ерда  2021 йилда  2,6 миллион АҚШ долларига тенг маҳсулот экспорт қилинади. Бу ўтган йилдагига қараганда 180 минг АҚШ долларига кўпдир. Муҳими, пиллачиликда 8127 нафар киши мавсумий ва 519 дан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди. Шунингдек, корхона томонидан ипак гилам тўқиш йўлга қўйилди.
Ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий юксалишида тадбиркорлар катта роль ўйнайди. "Агар биз тадбиркорларни қўллаб-қувватламасак, уларга шароит яратиб бермасак, хусусий корхоналар сонини кўпайтирмасак, шаҳар ва туманларнинг маҳаллий бюджети ночор аҳволда қолаверади. Барчамиз бир ҳақиқатни чуқур англаб олишимиз керак: тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш - фуқаролар, халқимиз фаровонлигини оширишнинг энг самарали йўли, Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг пировард мақсадидир", - дея таъкиланади юртбошимизнинг интервьюсида. Дарҳақиат, ҳар бир тадбиркорлик тузилмаси ортида ҳозирги глобаль пандемия даврида қанчадан-қанча инсонларнинг иши, оилаларнинг даромади, бугуни ва эртанги тақдири турганини унутмаслигимиз керак.
2021-2023 йилларда тума­нимиз­да умумий қиймати 370 миллион (жумладан, 2021 йилда 10,4 миллион)   АҚШ доллари миқдорида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. 2021-2022    йилларда, шунингдек, ҳудудий инвестиция дастурига кўра 1 триллион 955 миллиард, 320 миллион сўмдан зиёд 229 та лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилади.  Жорий йилнинг яку­нига қадар 209 та лойиҳа  бажарилиб, қўшимча 3222 та янги иш ўрни яратилади.  2021 йил давомида туманимизда "KATTA­KURGAN SHIFER" МЧЖ томонидан 15,0 миллиард сўмлик шифер ишлаб чиқариш, "RUSTAM-PLASTEKS" XK томонидан 17,0 миллиард сўмлик томчилатиб суғориш тизими учун сув қувурлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш, "BARAKA OMAD EXTRA OIL" МЧЖ томонидан 10 миллиард,  200 миллион сўмлик мой ва омухта ем ишлаб чиқариш, "AN­VARJON BIZNES INVEST" МЧЖ томонидан 10 миллиард, 700 миллион сўмлик, аҳоли маи­ший чиқиндиларини қайта ишлаш, "ШЕРБЕК МУСТAҲКAМ БЕТОН" МЧЖ "Шебен ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун 8 миллиард сўмлик, "ЭCО CAРЕ­ЕР" МЧЖ  томонидан "Шебен ва бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш" лойиҳа қиймати 20.0 миллиард сўмлик лойиҳалар амалга оширилди.
Бугунги кунга қадар "Темир дафтар"га кирган 3770 та оиланинг 5090 нафар меҳнатга лаёқатли аъзолари ҳамда "Ёшлар дафтари"га кирган 4093 та ёшлардан 3914 нафари, "Аёллар дафтари"га кирган 2277 нафар хотин-қизларнинг 1108 нафари бандлиги таъминланди. Вазирлар Маҳкамасининг  250-сонли Қарорига асосан, "Ёшлар дафтари" жамғармасидан 1236 нафар ёшларга 1 миллиард 903 миллион. сўмлик, "Темир дафтари"га киритилган оилаларга "Саховат ва кўмак" жамғармасидан 264 нафар оилаларга 798 миллион. сўмлик, "Аёллар дафтари" жамғармасидан 1407 нафар аёлларга 1 миллиард,  665 миллион сўмлик моддий ёрдам, асбоб-ускуналар олиб берилди. 1038 нафар ишсизларга ўзини ўзи банд қилиш учун 2 миллиард, 783 миллион сўмлик асбоб-ускуналар олиб берилди. 21 та тикувчилик, қандолатчилик йўналишларида ишлаб чиқариш кооперациялари ташкил этилди, 186 нафар хотин-қизлар ва ёшлар бандлиги таъминланди.
Туманимизда ташқи ва ички туризмни кенг ривожлантириш мақсадида "Пайшанба туризм" МЧЖ томонидан 500 нафардан  ортиқ туманда яшовчи фуқаролар юртимиз бўйлаб зиёратгоҳларга, саёҳатга олиб борилди. Туманда зиёратгоҳлар, тарихий жойлар кўп ва айниқса, зиёрат туризми салоҳияти кенг. Масалан, Абулқосим ўғли Муҳаммад Шариф Шавқий Каттақўрғоний, Хожа Абул Ҳасан Андоқий, Саид Жалолиддин ота, Давгон  ота, Занжирли  ота, Кошон ота, Уккоша ота зиёратгоҳлари, Қаландархона жомеъ масжиди, Муҳаммад  амири Нақиббек  мадрасаси ва бошқа кўплаб зиёратгоҳлар шулар жумласидандир. Жорий йилда Муҳаммад  амири Нақиббек  мадрасаси ҳамда Хожа Абул Ҳасан Андоқий зиёратгоҳлари  қайта таъмирланмоқда,  туманда туризмни, айниқса, зиёрат туризмини ривожлантириш асосий мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Келажагимиз эгалари ҳисобланган ёшларга ғамхўрлик кучайтирилмоқда. Шуни мамнуният билан таъкидламоқчиманки, бу йил мактабларимиздаги 11-синф битирувчиларидан 53 нафари олтин ва 3 нафари кумуш медаль соҳиби бўлишди. Биринчи марта 7 нафар аълочи ўқувчимиз муддатидан олдин турли олий ўқув юртларининг талабаси бўлишди. Олий ўқув даргоҳлари орасида дунёга машҳур Турин политехника университети, Истанбул университети, Герцен номидаги Россия Давлат педагогика университетлари бор. Ўйлаймизки, келгусида бундай билимдон ўқувчиларимиз сафи янада кенгаяди. Шу мақсадда "Янги Aвлод" илм-фан, инновация ва тараққиёт маркази қошида япониялик хорижий ҳамкорлар билан биргаликда "Ямато ИТ Aкадемия"си ташкил этилди. Академияда бугунги кунда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 60 нафар бўлажак дастурчиларимиз бепул таълим олмоқдалар. Ушбу лойиҳа доирасида 200 миллион сўм грант маблағи ютиб олинди. Туманимизда биринчи хусусий мактаб Янги Aвлод  маркази қошида очилди. Мактаб инглиз тили ва математика фанларига ихтисослаштирилган.
Бу йил 40 дан зиёд мактаб ва мактабгача таълим муассасасида қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари жадал олиб бориляпти. Шу мақсад   учун 150 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган. 7 та мактаб, 3 та мактабгача таълим муассасаси, 3 та тиббиёт муассасаларида қурилиб битказилади. Соғлиқни сақлаш объектларини бунёд этиш ва таъмирлаш учун 9 миллиард 370 миллион сўм сарфлаш режалаштирилган. Туман марказий шифохонасининг туғруқ бўлими, шунингдек, Янгиқўрғонча ва Қўшқўтон ҚВПларида айни пайтда қурилиш-таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Туман ҳокимлиги маҳаллаларнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий тараққиётимизда тутган ўрнини эътиборга олиб 35 та маҳалла фуқаролар йиғини бинолари қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу қурилиш ишлари асосан маҳаллий бюджет ҳисобидан  ва ҳашар йўли билан амалга оширилмоқда.
Аҳолини, айниқса, кўп болали оилалар, ёлғиз  боқувчисиз оналарни уй-жой билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиляпти. Шу кунларда Кадан ва Боғот МФЙ да 8 та беш қаватли замонавий уй-жой биноси қад ростлаяпти. Уларда юзлаб тумандошларимиз барча қулайликлардан фойдаланган ҳолда яшаш имкониятига эга бўладилар. 
41 та маҳаллада жами 145,3 км йўллар таъмирланиши, 48.4 км асфальт 96.9 км шағал ётқизилиши режалаштирилган. Бугунги кунда ички йўлларга 12 км асфальт, 8 км шағал тошлар ётқизилди. Жорий йилда 41 та маҳалла аҳолисини интернет тармоғи сифатини яхшилаш мақсадида жами 121 км алоқа тармоғи 12 базавий станция, 28 та маҳалланинг электр энергияси сифатини яхшилаш мақсадида 55.2 км электр тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш, 761 дона темир-бетон таянч устунлари ўрнатиш, 15 дона янги трансформатор ўрнатиш,  13 та маҳалла аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида жами 12 та сув иншооти ва 84.9 км сув тармоқлари тортиш, туман марказида тунги ёритиш тизими, саломатлик йўлаклари ва велосипед йўлаклари пудратчи қурувчи "PIRAMIDA GOLD" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Шунингдек, "Обод қишлоқ" дастури доирасида Янгиқўрғонча, Қўшқўтон маҳалла фуқаролар йиғинларида улкан бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. Бу одамлар ҳаётига янгича руҳ олиб кирмоқда, десак хато бўлмайди.
Туманда  маданият, спорт, ижодкорлик, китобхонлик жонлана бошлади. Бразилияда  бўлиб ўтган ўттиз биринчи олимпия ўйинларида туманимиз вакили Ёдгора  Мирзаева иштирок этиб, ўзбек хотин-қизлари ўртасида биринчи бўлиб бокс рингига кўтарилган эди. Афсуски, Япониянинг Токио шаҳрида ана шу анъанани давом эттира олмадик. Насиб бўлса, навбатдаги Парижда ўтадиган ёзги олимпия ўйинларида туманимиз спортчилари иштирок этиши учун барча имкониятларни ишга солишимиз, иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиб, улар билан алоҳида тайёргарлик ишларини   бошлаймиз.
Туманимиз аҳли ушбу фикрларга тўлиқ қўшилган ҳамда келгусида олдимизда турган вазифаларни бажаришга   астойдил киришмоқда.  Каттақўрғонликлар  шу йилнинг 24 октябрида бўлиб ўтадиган Президент сайловида уюшқоқлик билан қатнашиб, муносиб номзодга овоз беради ва бунёдкорлик ишларида, Президентимиз айтганларидек, дадил олдинга борадилар. Туманимиз аҳлини, барча отахон-онахонлар, ака-ука,опа-сингилларимизни, ёшларни улуғ ва муқаддас байрам - Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги билан самимий табриклайман ва барчага сиҳат-саломатлик, ишларида муваффақият ва омад, хонадонларига эса файзу-баракот тилайман! 



Жамшид НАСРИДДИНОВ,
Каттақўрғон туман ҳокими.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?