kathaq@mail.ru

Ўзбекистонда яна бир янги нодавлат телеканал тест режимида иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатимизда яна бир янги нодавлат телеканал ўз фаолиятини бошламоқда. 

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) муассислигидаги Ренессанс ТВ телеканали жорий йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа дастури доирасида ташкил этилмоқда.
Ренессанс ТВ телеканали 2021 йил 1 сентябрь соат 6.00 дан тест режимида ўз эфирини бошлайди. Ҳозирча республикамизнинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телеканал кейинчалик босқичма-босқич бутун юртимиз бўйлаб ўз медиамаҳсулотларини тақдим этади. Бу ҳақда Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
«Айни пайтда ассоциациямизга аъзо бўлган 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги 13 та нодавлат телеканаллар ташкил этади, — дейди ассоциация директори ўринбосари Р.Жабборов. — Уларнинг ҳар бири ўз аудиторияси, ўз тарқалиш ҳудудига эга бўлгани сабабли бир-бири билан рақобатлашмайди. Ренессанс ТВнинг асосий мақсади ушбу телеканалларни ягона телевизион тармоққа бирлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат. Ўз навбатида жойлардаги жараёнларни, воқеа-ҳодисаларни мунтазам ёритишда   ҳудудий нодавлат телеканаллар ҳам бизга яқиндан ёрдам беришади».
Ҳудудий нодавлат телеканалларнинг аксарияти сифатли, лицензияланган медиа-маҳсулотларни сотиб олиш имкониятига эга эмас. Ренессанс ТВ эса, Ўзбекистон кинематография агентлиги, хусусий киностудиялар, тегишли ташкилотлар билан шартнома асосида турли медиа-маҳсулотлар, фильмлар ва сериалларни мазкур телевизион тармоқ орқали томошабинларга тақдим этади. Шунингдек, жамиятимиздаги долзарб масалаларнинг етакчи экспертлар, тегишли мутасаддилар, таниқли журналист ва блогерлар иштирокидаги муҳокамасига бағишланган турли форматдаги кўрсатувлар эфирга узатилади.
Ҳозирда телеканалнинг ижодий ва техник гуруҳлари шакллантирилган, эфирга тайёргарлик жараёнлари қизғин давом этмоқда. Тест режимида телеканал ходимлари ўзбек киносининг нодир дурдоналари ҳамда сўнгги йилларда яратилган бадиий ва ҳужжатли фильмлар, мумтоз ва замонавий куй-қўшиқлар, таниқли санъаткорларнинг концерт дастурларини томошабинлар эътиборига ҳавола этадилар.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД
Jamiyat / Madaniyat

ҚАДИМИЙ ВА ҲАМИША НАВҚИРОН САМАРҚАНД ..

1996 йил 18 октябрь куни Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантаналари доирасида Ў...

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН  БЎЛИШИ КЕРАК
Ta'lim

МАТЕМАТИКА ФАНИ ЎҚИТУВЧИСИ КЕНГ БИЛИМЛИ ВА ИЗЛАНУВЧАН ..

Кейинги йилларда математика фанини ўрганиш, ўргатиш ва ҳаётга татбиқ этишга эътибор...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Октябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?