kathaq@mail.ru

Толибон Афғонистонда кўкнор етиштиришни тақиқлади. Фермерлар норози

Ҳозирги пайтда Aфғонистонни бошқараётган Толибон маҳаллий деҳқонларга кўкнор етиштиришни тақиқлаган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар бермоқда. Бу бутун мамлакат бўйлаб хом ашё нархининг кескин кўтарилишига олиб келди.

Жангарилар яқинда мамлакатнинг афюн ишлаб чиқарувчи асосий минтақаларидан бири бўлган жанубий Қандаҳор вилоятида фермерлар билан бир неча учрашувлар ўтказди. Толибон наркотик ишлаб чиқаришни тақиқлаётганини айтиб, деҳқонларга заъфарон етиштиришни бошлашни маслаҳат берди.
Тақиқлар 18 август куни Кобулда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Толибон матбуот котиби Забиҳулла Мужоҳиднинг мамлакатнинг янги ҳукмдорлари гиёҳванд моддалар савдосига рухсат бермаслиги ҳақидаги баёноти ортидан кузатилди. Мужоҳид ўша пайтда Толибон бу тақиқни қандай амалга оширмоқчи эканлиги ҳақида батафсил маълумот бермади.
Қандаҳор, Урузган ва Хелман вилоятларидаги маҳаллий фермерларнинг айтишича, келгусида ишлаб чиқариш ноаниқлиги сабабли, бир тонна хом ашёнинг нархи 70 доллардан 200 долларгача уч баробарга ошган. Маҳаллий аҳолига кўра, шимолий Мозори-Шариф шаҳрида афюн нархи икки баробар ошган.
«Aгар Толибон кўкнор етиштиришни тақиқласа, одамлар очликдан ўлишади, айниқса халқаро ёрдам тўхтаганда. Биз ҳали ҳам кўкнор етиштиришга рухсат берилишига умид қиламиз. Кўкнор етиштиришдан оладиган даромадимизни ҳеч нарса қоплай олмайди”, - деди Урузган вилоятидан бир фермер.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?