Буюк шоир сиймосига эҳтиром

0 223

Чинакам шоирнинг қалбида аллақандай соҳир қуш доимо сайраб туради, деган гап бежизга айтилмаган. Ўша қуш айнан халқимизнинг ардоқли шоири Муҳаммад Юсуфнинг юрагида ошён қурганига яна бир бор амин бўламиз. Яқинда тумандаги Маданият саройида 4-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчи-ёшлари томонидан Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.



 Дарҳақиқат, у ўз элини, халқи, Ватанини чин фарзанддай, беғараз, сидқидилдан яхши кўрар эди. Шу меҳрнинг натижаси ўлароқ, унинг шеърияти ҳам худди шундоқ беминнат ва беғараз шеърият сифатида майдонга келди. Ва бу оқкўнгил, осмонқалб шоирдан худди шундай шеърият ёдгор қолди. 
Туман ҳокимлиги маданият бўлимининг концерт залида 4-умумтаълим мактаби директори Юлдуз Ҳамраева ташаббуси билан  Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 65 йиллиги бағишланган "Ватан, халқ куйчиси асло ўлмайди" деб номланган адабий тадбир бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги,  корхона ва ташкилотлар вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, ижодкор ёшлар иштирок этган тадбирда шоир хотирасига мактаб ўқувчилари томонидан шеърлар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

- Ўзбекистон Халқ шоири Муҳаммад Юсуф халқимизнинг ардоқли шоирларидан бири, - дейди 4- умумтаълим мактаби директори Юлдуз Ҳамраева.   - Шоир бетакрор асарлари билан халқимизнинг қалбида, садоқат ва фидойилик туйғуларини содда ва гўзал мисралари орқали тараннум этган ижодкор. 

Ўқувчи-ёшлар томонидан «Таниш тераклар», «Булбулга бир гапим бор», «Илтижо», «Уйқудаги қиз», «Ҳалима эна аллалари», «Ишқ кемаси», «Кўнглимда бир ёр», «Бевафо кўп экан», «Эрка кийик», «Сайланма», «Биз бахтли бўламиз», «Осмонимга олиб кетаман», «Улуғимсан, Ватаним» сингари шеърлари ўқувчилар томонидан ёд айтилиб, иштирокчиларга хушнудлик улашди.


Тадбирда сўнгида,  фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси Камол Намозов ва мактабнинг фахрий ўқитувчилари Мохия Латипова ҳамда Сабоҳат Худойбердиевалар севимли шоиримиз Муҳаммад Юсуф асарлари жамланмасини мактаб кутубхонасига совға қилдилар.


Худди шундай тадбирлар тумандаги 1-умумтаълим мактаби ва қатор таълим муассасаларида ҳам давом этди.
                                                                                           
    Ўз мухбиримиз




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ