kathaq@mail.ru

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ

Ҳукумат қарори билан Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 августдан ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқароларга нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари ЯИДХП (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали жорий этилади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги фуқаролар қуйидагилар ҳисобланади:-ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болалар, ОИВ инфекциясига чалинган 18 ёшгача бўлган шахслар ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахс­лар; давлат пенсиясини тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган шахслар; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналар; ёшидан қатъи назар иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар; давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари.
Уларга давлат хизматлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали Пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули нафақа етказиб бериш юкланган ташкилот томонидан тўланади.
Мурожаат қилувчи ДХМга ўзи (яқин қариндошлари, ишончли вакили, васий ёки ҳомий) келиши ёки электрон тарзда ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилиши мумкин.
Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.


Шерзод ҚЎШОҚОВ,
Бюджетдан  ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими мутахассиси.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БОЙ ТАЖРИБА ВА ИБРАТ МАКТАБИ ЁШЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЎЙҒОТДИ
Tumanda bugun / Ta'lim

БОЙ ТАЖРИБА ВА ИБРАТ МАКТАБИ ЁШЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЎЙҒОТДИ ..

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти,...

Жума намозларини масжидларнинг ичкарисида ўқишга рухсат берилди
Madaniyat

Жума намозларини масжидларнинг ичкарисида ўқишга рухсат ..

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?