kathaq@mail.ru

КИТОБ – МАЪНАВИЙ МУЛК, МИСЛСИЗ ХАЗИНА

Барча билимларнинг калити - китобдир. У ҳаёт йўлимизда Йўлчи юлдуз каби доимо эзгулик соҳилларига чорлаб туради. Зулмат қўйнида ярақлаган чироқдай йўлимизни ёритади. Шунинг учун китоб ва китобхонликка бўлган эътибор бугунга келиб ҳар қачонгидан аҳамиятлироқҳар қачонгидан муҳимроқ вазифа бўлиб турибди.  

Болалигимизда туғилган кун ёки байрамларда одамлар бир-бирига китоб совға қилишарди. Китобнинг биринчи саҳифасига тилакларимизни ёзиб, уни устозларимиз, дўстларимиз ва ота-онамизга ҳадя қилар эдик. Демак, энг яхши совға, бу - китоб  бўлган. Турли мусобақаларда, анжуманларда ғолиб чиққанлар ҳам, асосан, китоб билан рағбатлантирилар эди. Бундай  эзгу анъаналар сўнгги йилларда бир оз унутилгандек. 
"Китоб - билим манбаи", деймиз. Бу исбот талаб қилмас ҳақиқат. Зеро, инсон билимни, асосан, китоб орқали олади, унинг тарбияси ҳам китоб ёрдамида шаклланади.  Ёшларимиз бадиий адабиётларни ўқиганда, уларнинг дунё­қараши кенгаяди, ҳаётга муносабати ўзгаради.
Илгари биринчи синфдан бошлаб мактаб ёки туман болалар кутубхоналарига мажбурий аъзоликка ёздириб, ёзги таътил кунлари ўқув дастурига мувофиқ синфдан ташқари ўқишлар учун адабиётлар тавсия  қилинарди. Болалар таътил кунлари мутолаа қилган китоблари бўйича ўзаро беллашиб, фикр алмашарди. Янги ўқув йили бошлангач эса ўқитувчилар болалардан таътилда қандай китоб ўқиганлиги билан жиддий қизиқар эди. Нега шу анъанани яна жонлантирмаймиз?
Яна бир масала. Сўнгги йилларда телевидение ва радиода "бадиий, ифодали ўқиш" йўқолиб  кетди, шу боис адабиёт дарсларида ҳам, турли кечалар ва учрашувларда ҳам бу тушунча ижтимоий онгдан, хотирадан олиб ташланди. Улар ўрнини эса кўнгилочар эшиттириш ва кўрсатувлар, чет эл сериаллари эгаллади. Аслида эфирни ифодали ўқиш дастурлари кўпроқ банд қилганда эди, ёшларимизда шеърият ва адабиётга, табиийки, китоб ўқишга бўлган  қизиқиш ортарди, - деган хулоса чиқариш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги "Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғ­рисида"ги Қарорига асосан республикамиз бўйлаб 186 та туман  ахборот - кутубхона марказлари ташкил этилди.
Мен хизмат қилиб келаётган Каттақўрғон туман  ахборот-кутубхона маркази 2020 йил январдан бошлаб тўлиқ   фаолият юритмоқда. Туман ахборот-кутубхона марказида   абономентлар ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш, фонд­ларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш хизмати, ахборот-библиография ва ахборот-коммуникация  технологиялари ва рақамлаштириш   хизматлари  ташкил этилди.  Фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов бериш хизмати китобхонликни тарғиб қилиш, интеллектуал салоҳиятни ошириш бўйича кўпгина ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, ахборот-кутубхона фондини китобхонлар сўрови ҳамда қизиқишлари асосида керакли янги адабиётлар билан тўлдирилди.  
Каттақўрғон туман  ахборот- кутубхона марказининг умумий фонди 2020 йил январь  ойида 2860 нусха бўлса, жорий йилнинг июнь ойига келиб ахборот-кутубхона маркази раҳбари А.Жуманазаровнинг  саъй-ҳаракатлари туфайли марказнинг фонди 18200 нусхага   бойитилди. 
Йил давомида ахборот-кутубхона фондига келиб тушаётган ҳар бир адабиётга хизмат раҳбари ва мутахассислари томонидан илмий ҳамда техник ишлов берилди. Алфавитли ва соҳали картотека шкафчалари ташкил этилди. Алфавитли ва соҳали картотека шкафчаларига фондда мавжуд бўлган адабиётларнинг картотека карточкалари, яъни ҳар бир адабиётнинг китоб  тавсифи жойлаштирилди. Бу эса китобхонларимизга ўзларини қизиқтирган ва излаб келган керакли адабиётларини  тез ва осон топиб  фойдаланишларида тавсия этилади. Китобни танлаш, уни тез ўқиш, авайлаб сақлаш, ўқилган китобларни бошқаларга тавсия эта олиш ҳам мутолаа маданиятига киради. Фуқароларимизда ёшлигиданоқ мутолаанинг   мазкур даражаларини шакллантира бориб, уларни китобхонликнинг энг юксак мақомига кўтариш ота-оналар, устоз-мураббийлар ва албатта, кутубхона ҳодимларининг муҳим вазифаси ҳисобланади. 
Ахборот-кутубхона маркази  билан туманимизда яшаб, ижод қилиб келаётган шоир ва ёзувчилар ўртасида ўзаро  яқин  ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ушбу ҳамкорлик доирасида марказимизда китоб тақдимотлари, шоир ва ёзувчилар билан учрашувлар мунтазам  ўтказиб келинмоқда. Бу тадбирлар натижасида шоир ва ёзувчилар ўзларининг китоб­ларидан ахборот-кутубхона маркази фондига 125 дона совға қилдилар.
Каттақўрғон туман ахборот-кутубхона маркази  ўз веб-сайти, ўзининг канали ва гуруҳига эга бўлиб , фаол китобхонларимиз томонидан  сўралган адабиётларни, мактаб кутубхоначилари учун керакли тавсия ва китоб тақдимотлари сценарийлари ахборот-кутубхона марказининг   каналида электрон вариант шаклида    етказиб берилмоқда.
Бир нарса аниқ: замонавий инсон китобсиз яшаши мумкин эмас. Китоб ўқиш, бу - ҳаётдаги ўсиш, илгарилаш, ривожланиш, камол топиш, ўзини-ўзи тарбиялаш, мустақил таълим олишдир. Демак, у инсонга фойда келтиради, ўзига бўлган ишончини мустаҳкамлашга ёрдам беради.


З.ҲИКМАТОВА,
Фондларни тўлдириш, сақлаш ва уларга ишлов 
бериш хизмати раҳбари.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?