kathaq@mail.ru

ГИПЕРТОНИЯ КАСАЛЛИГИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Касалликнинг ривожланиш сабаби узоқ вақт давомида стресс ва тушкунлик ҳолатида юриш, тез-тез психологик зўриқишлардир. Кў­пинча, буларни доимий эмоционал тарангликни талаб этадиган иш фаолияти келтириб чиқаради. Бундан ташқари, мия чайқалишига учраган беморларда ҳам касаллик ривожланиши хавфи юқори бўлади. Ирсий мойиллик ҳам сабаблар қаторида: агар кишининг авлодида бу касаллик учраган бўлса, унда ҳам ушбу касаллик ривожланиши хавфи бир неча баробарга ортади.
Касаллик ривожланишига таъсир ўтказувчи омиллардан асосийси - камҳаракат турмуш тарзи. Ёш ўтиб боргани сари инсонларда атеросклероз ривожланиши мумкин, бу ўзгариш фонида қон босимининг ошиши эса вазиятни янада жиддийлаштириб юборади. Бу ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади, чунки торайган қон томирлар орқали мия, юрак, буйракларнинг бир қисмига қоннинг бормай қолиши ёки етарли бормаслиги кузатилади. Агар қон томир деворларида тромб ва холестерин тўпланмалари бўл­са, улар кучли босим вақтида ажралиб, капилляр қон томирларида тиқилиб, қон ўтишига тўсқинлик қилиши мумкин. Бу ҳолда мио­кард инфаркти ёки инсульт юзага келади.
Аёлларда қон босими ошишига сабаб менопауза давридаги гормонал ўзгаришлар бўлиши мумкин. Туз ёки аниқроғи, унда мавжуд натрий, шунингдек, чекиш, алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш, семизлик ҳам юрак-қон томир тизимига босим ўтказади.
Гипертония ривожланишига қуйи­даги омиллар таъсир этади: - Ортиқча вазн, метаболик касалликлар, эндокрин касалликлар, кам ҳаракат турмуш тарзи; - мунтазам эмоционал стресслар, руҳий тушкунлик, фожиали воқеаларни бошдан ўтказиш, яқин инсонларни йўқотиш; - бизнесдаги, ишдаги муаммолар туфайли кучли асабий таранглик; - бош мия жароҳатлари (автоҳалокат, йиқилиш, гипотермия); - юрак-қон томир тизимига салбий таъсири бор сурункали касалликлар (қандли диабет, подагра, ревматоид, артрит); - ирсий мо­йиллик; - вирусли ва юқумли касалликлар (менингит, синусит, гайморит); - Қон томирларида ёш билан боғлиқ ўзгаришлар; - қонда холес­терин миқдорининг юқори бўлиши, натижада қон томир деворларида тўпланмалар ҳосил бўлади; - зарарли одатлар (чекиш, алкоголли ичимликлар ичиш, меъёрдан ортиқ қаҳва истеъмол қилиш); - кун давомида кўп миқдорда туз истеъмол қилиш; - қонда адреналинни ошириш; - компьютер қаршисида узоқ вақт ўтириш; - очиқ ҳавода кам юриш ва ҳоказо.
Беморга аниқ ташхис қўйиш учун шифокор бир нечта лаборатория таҳлиллари ва аппарат текширувлари ўтказиши керак бўлади. Ташхиснинг мақсади, касалликнинг босқичи ва гипертония даражасини аниқлаш ҳисобланади. Ушбу маълумотлар билан шифокор самарали даволаш усулини танлаш имкониятига эга бўлади. Касалликнинг дастлабки босқичлари яширин кечгани боис кўпчилик беморлар шифокор ҳузурига кеч келишади. Касалликни бутунлай даволаш жуда мушкул ҳисобланади, шунинг учун беморлар сабр-тоқатга эга бўлишлари керак, зеро, касаллик уларга қолган умрлари давомида ҳамроҳлик қилиши мумкин. Шунинг учун касалликни ўз вақтида олдини олиш, шубҳали белгилар пайдо бўлса, шифокор кўригидан ўтиш зарур.
Уй шароитида ҳар бир инсон ўз қон босимини мунтазам ўлчаб туриши керак, энг оптимал кўрсаткич 120/80 мм сим.уст (қуйида бирлик деб келтирилади), ёши катталар учун 130/90. Атроф-муҳит таъсири ёки жисмоний фаоллик натижасида босим 5-10 бирликка ортиши мумкин. Қуйи ва юқори босим ўртасидаги жуда катта фарқ ҳам хавотир учун белги бўлади - одатда бу кўрсаткич 50 бирликдан ошмаслиги керак. Агар қон босимининг тез-тез ўзгариши кузатилса, шифокор билан учрашиш тавсия этилади.


Б.ХОЛИҚУЛОВ,
57-сон Нарпай туманлараро ТМЭК терапевт эксперти.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?