kathaq@mail.ru

СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНЯПТИМИ?

Мажбурий ижро бюроси Каттақўрғон тумани бўлими биносида Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди билан Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон, Пахтачи туманлари ҳамда Катта­қўрғон шаҳар бўлими бошлиқлари ва ходимлари иштирокида "Суд қарорларининг ижроси таъминланяптими?" мавзусида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Фуқаролик ишлари бўйича Катта­қўрғон туманлараро судининг раиси К.Намазов маъруза қилиб, судлар томонидан ижро учун юборилган суд қарорларининг ижросини ўз вақтида сўзсиз таъминланишлиги, одамларнинг судга бўлган ишончини оширишда мажбурий ижро бюроси ходимларининг хатти-ҳаракатлари муҳим рол ўйнашлиги, уларнинг доим ўз устида ишлаб, билим-тажрибаларини бойитиб, ўзларининг бор куч ва малакасини ишга солган ҳолда қарздорларга тўғри тушунтириш йўли орқали суд қарорларининг ижросини таъминлаш лозимлиги бўйича зарурий тавсияларини берди.
Шунингдек, учрашувда давлат божларининг ундирилишида йўл қўйилаётган камчиликлар ва юзага келаётган муаммолар, қарздорларнинг мол-мулкларини ўз вақтида тезкор аниқлашлик, тегишли аукцион савдоларида сотиш орқали суд қарорларининг ижросини сўзсиз таъминлашлик, агар ҳақиқатдан ундирувнинг имконияти йўқлиги ҳолатидан келиб чиқиб, қонуний ва асосли моддалар асосида якунлашлик мақсадга мувофиқлиги тушунтирилди.
Учрашув сўнггида ундирув имконияти йўқ бўлган ҳолатлар билан якунланган мажбурий ижро бюроси қарорларининг бирламчи ҳужжатлари ҳаққонийлигига яна бир бор баҳо беришлик юзасидан тавсиялар берилди.


У.МАМАТҚУЛОВ, 
фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғ
он туманлараро суди девонхона мудири.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?