kathaq@mail.ru

ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА НАФАҚА ЁКИ МОДДИЙ ЁРДАМ ТАЙИНЛАШ РАД ЭТИЛАДИ?

Оилани кам таъминланган оила деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда   рад этилади: - ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 6-бандида белгиланган мезондан ошганда; - идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объект­ларига бўлган ҳу­қуқларнинг давлат реестрида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулки ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жой бинолари мавжуд бўлганда; - ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки бош ишончнома асосида фойдаланилаётган:
ишлаб чиқарилган муддати 7 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжуд бўлганда; - жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжуд бўлганда; - ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда.
Шунингдек, ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берган ойда меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда бозор қийматидаги қимматли қоғозлари мавжуд бўлганда, Ўз­бекис­тон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ҳамда уларнинг тизимидаги ташкилотларнинг хизматчилари ва ходимлари ёки уларнинг оила аъзолари (турмуш ўртоғи ва болалари) томонидан аризалар тақдим этилганда, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам олувчи ва унинг оила аъзоси томонидан ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибга риоя қилмаган ҳолда такрорий ариза тақдим этилганда. Бунда такроран тақдим этилган ариза "Ягона реестр" АТга киритилгандан сўнг ариза кўриб чиқилмасдан, аризачига рад жавоби аризада кўрсатилган электрон манзилга ёки СМС-хабарлар орқали мобил телефон рақамига жўнатилади. Оилада меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олаётган аъзолари мавжуд бўлганда, оилада охирги 12 ой давомида иш қидираётган аъзоси меҳнат органларининг мақбул келадиган ишга доир таклифларини мунтазам равишда (икки ва ундан ортиқ маротаба) рад этганда, даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида иш излаб меҳнат органларига мурожаат қилмаган ҳамда меҳнат органларида ҳисобда турмаган, ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилмаган ёки ҳақ тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжуд бўлганда.Ушбу ҳолатларда болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ёки моддий ёрдам тайинлаш рад этилади.


Бобур АЛЛАЁРОВ, 
туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ходими.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?