kathaq@mail.ru

ИҚТИСОДИЁТНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февраль кунги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги Фармонида кўрсатилган бешта устувор йўналишдан бири иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришдир. Иқтисодиётнинг ривожланишида ер муносабатлари алоҳида ўрин тутади. Шу муносабат билан 2021 йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Президенти томонидан "Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ПФ-6243 - сонли фармон қабул қилинди. Ушбу фармоннинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди Каттақўрғон туман прокуратураси билан ҳамкорликда туман ҳокимлигида давра суҳбати ўтказди.
Суҳбат жараёнида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро суди раиси К.Намазов, судьялар Ш.Тошпўлатов, О.Абжалов ва туман прокурори Э.Ахмеджановлар томонидан фармонда ер муносабатлари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан кўрсатилган чора-тадбирлар, уларнинг келгусида фуқаролар ва юридик шахслар учун аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Жумладан, мазкур Фармонга кўра 2021 йил 1 августдан: - ер участкалари хусусий секторга - мулк ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилишлиги; - ер участкалари давлат ташкилотларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишлиги; - мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ер ажратиш тартиби бекор қилинишлиги; - қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинишлиги; - барча ҳолларда ер участкалари фақат бўш турган ва заҳирага олинган ерлардан ажратилишлиги (айни бир ҳужжат билан ёки бир вақтда ер участкасини олиб қўйиш, заҳирага олиш, бошқа шахсга ажратиш ер бериш тартибини бузиш ҳисобланади); - давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ва ижтимоий лойи­ҳаларни амалга оширишда ер участ­калари давлат ташкилотига дои­мий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилишлиги (ушбу ерлар хусусий шерик, нодавлат-нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс­титутларига ижарага берилиши мумкин); - кўп квартирали уй жойлашган ва унга туташ ер участкаси мулкдорларга умумий фойдаланиш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишлиги маълум қилинди.
Тадбирда фаол фуқаролар, тадбиркорлар ва тумандаги ер муносабатларига алоқадор ташкилот вакиллари иштирок этди, улар берилган саволларига батафсил жавоблар олдилар.
Суҳбат якунида тегишли ташкилотлар билан мазкур масала юзасидан бундан буён доимий равишда тарғибот ишларини жадаллаштириш юзасидан келишиб олинди.



Ш.ТОШПЎЛАТОВ, 
судья.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?