kathaq@mail.ru

ЕЙИШ УЧУН ЯШАМАНГ, БАЛКИ ЯШАШ УЧУН ЕНГ

Организмда ортиқча миқдорда ёғ тўпланиши бу - семизликдир. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг 2016 йилда эълон қилган маълумотларига кўра, ер юзида 18 ёшдан катталар орасида 1,9 миллиард нафардан кўпроқ одам ортиқча вазнга эга бўлиб, улардан 650 миллиондан кўпроғида семизлик бор (2021 йилда бу сон янада ортган). Ҳозирда 800 миллион одам очлик азобини бошидан кечираётган бўлса, ортиқча вазндан қутула олмай қийналаётган ва ҳаддан ташқари семириб кетганлар сони 1,3 миллиард нафарни ташкил этади. Бу дунёдаги очлар сонидан анча ортиқ. Бошқача қилиб айтганда, дунё аҳолисининг учдан бир қисми семизликдан азият чекмоқда. Олимларнинг фикрича, 2025 йилга келиб, ортиқча вазнли одамлар сони 2,7 миллиардга етади, ҳаддан ташқари семизликдан азият чекаётганларнинг сони эса 17 фоизга ошади. 

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ташвиш ила шундай марҳамат қилганлар: "Мен умматимнинг семириб, қорин солишидан хавфдаман". Ҳозирда Набий алайҳиссалом ташвишланган кунга ҳам етиб келдик ва бугунги кунда  мусулмон давлатлар аҳолиси  ҳам семизликка мубтало бўлишди.  Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг статистик маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари дунёда ўлимнинг асосий сабабларидан бири саналади. Юрак касалликларининг асосий сабаблари ортиқча оғирлик, шу жумладан, висцерал ёғ миқдорининг ошишидир.
Мутахассисларнинг тадқиқотлари натижаси шуни кўрсатмоқдаки, семизликнинг бирламчи омили кўп ва тартибсиз овқатланиш бўлса, иккинчиси эса генетик омил экан. Ҳаттоки ёввойи ҳайвонлар қорни очсагина ов қилар экан. Лекин одамзод  қорни тўқ бўлса ҳам нафсини тия олмай овқатланиши натижасида қорин соҳаси катталашиб кетиб, гигант "меш қорин"лар кун сайин кўпайиб кетмоқда. Улуғ ҳаким Арастудан: "Сен нега сира касал бўлмайсан, бош­қалардан фарқинг нимада?" деб сўрашганида у: "Бошқалар ейиш учун яшашади, мен эса яшаш учун ейман", деб жавоб берган экан. Биз ҳам ейиш учун яшамай, яшаш учун ейишга ўрганайлик. Халқимизда "Семизликни қўй кўтаради" деган нақл бор. Лекин одамзод кўтара олмас экан. Чунки, олимларнинг таъкидлашича, семизлик оқибатида метаболик синдром, қандли диабет, юрак ишемик касаллиги, миокард инфаркти, инсульт, холецистит, артрит, умуртқалараро диск­лар чурраси, онкологик касалликлар, жигарнинг ёғли дистрофияси - жигар ҳужайраларида ёғ тўпланиши ва бошқа касалликларнинг келиб чиқиши кучаяр экан. Ўта семизлик оқибатида эса одамлар алвеоляр гиповентиляциядан азият чекишаркан. Яъни, бунда киши чуқур ва етарли нафас ололмайди, натижада қонда кам кислород ва юқори карбонат ангидрид бўлиши қайд қилинади. 
Ибн ал-Нафис (1207-1288) ўзининг "Ал Мужаз Фит-Тибб" асарида семизликнинг юрак-қон томир ва респиратор касалликлари билан боғлиқ томонлари ҳақида ёзишича, семириш - бу инсон организмнинг сиқилиши, эркин ҳаракатларининг чекланиши ва нафас олишининг қийинлашиши бўлиб, семиз одамларда қон томирларининг ёрилиши оқибатида вафот этиш хавфи юқори бўларкан. Яъни мия ёки юракдаги қон томирларининг ёрилиши кутилмаган ўлимга олиб боради. Улар нафас сиқиши ва юрак ўйноғидан азият чекишади.
Америкалик олимлар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, семизлик COVID-19 оқибатида юзага келадиган ўлим хавфини оширади, шунингдек, вирусга қарши вакцинанинг самарадорлигини камайтириши мумкин экан.
Семизлик муаммоси айни вақтда бутун дунё олимларини, жумладан, ўзбекистонлик олимларни ҳам қийнаётган масалалардан бири ҳисобланади. Бу эса семизликка қарши курашишни тақозо қилмоқда.
Шу боис ҳам   2020 йил октябрь ойида имзоланган Президент фармонига кўра, 2021 йил 1 июлдан бошлаб семиз­ликка қарши кураш бошланади. Бунда: 
- вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият олиб бораётган раҳбар ва ходимларнинг антропометрик кўрсаткичларини (семизлик даражаси, вазн индекси), бошқа ўткир касалликларни кескин камайтириш, саломатликни мус­таҳкамлаш баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, рейтинг асосида таҳлил қилиш ҳамда натижаларни онлайн кузатиб бориш тизими;
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудда:
- оммавий спорт билан шуғулланувчилар сонининг ошишига;
- таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва ширинликларни, нон маҳсулотларини истеъмол қилишни қисқартиришга;
- алкоголь ва тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишдан воз кечишга;
- семизлик ва бевақт ўлим кўрсаткичлари камайишига қараб ишига баҳо бериш бўйича рейтинг тизими жорий этилади.
- Биринчи раҳбарлардан ўзларининг семизлик даражасини камайтириш ор­қали қўл остидаги ходимларига "Шахсий намуна" бўлиши талаб этилади.
  Хулоса қилиб айтганда,ортиқча вазн, яъни семизлик юрак касалликлари ва бошқа касалликларни келтириб чиқарувчи  асосий сабаблардан экан. Шундай экан, файласуф Арасту ёзганидек,ейиш учун яшаманг, балки  яшаш учун енг.  Шунда доимо соғлом бўлиб, узоқ ва бахтли ҳаёт кечирасиз.

Эшпўлат САФАРОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?