kathaq@mail.ru

Арафа куни Рамазон ҳайитидан бир кун олдинги кунми ё Қурбон ҳайитидан бир кун олдинги кунми?

Арафа куни аслида ҳожилар Арафот тоғига чиқадиган кун. Айнан шу куни нафл рўза тутиш икки йиллик гуноҳларга каффорат бўлади. Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан", деганлар.

Бу фазилатлар Қурбон ҳайитидан олдинги кун ҳақида. Зеро, Рамазон ҳайитидан аввалги кунда ҳамма мусулмонлар шундоқ ҳам фарз рўза тутаётган бўлади. Аммо ўзбек тилида ҳар бир муҳим санадан олдинги кунни арафа дейишлик одат бўлиб қолган.
Масалан, байрам арафасида, никоҳ тўйи арафасида ва ҳоказо, деганимизда, шу муҳим кунлардан олдинги кунни тушунамиз.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, тилимиз ва урфимизга кўра Рамазон ҳайитидан аввалги куннинг арафа дейилиши жоиздир. Лекин бунга бирор шаръий ҳукм боғлиқ бўлмайди.
Ижтимоий тармоқларда айтилгани бу шаръий ҳукмларга алоқадор арафа куни ҳақида айтилган, деб тушунилади.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?