Қишлоқ ёшларига китоб совға қилинди

0 348

Президентимизнинг тавсияси билан бошланган раҳбарларнинг ўзи ўқиган таълим муассасасига бориб китоб совға қилиш акцияси қисқа фурсатларда мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди. Акция доирасида Халқ таълими вазирлигининг берган маълумотларига кўра ушбу хайрли ташаббус туфайли мактабларнинг китоб фонди 200 мингтага ошган.



Табиийки, ушбу ташаббус туманимизда ҳам юксак қўллаб-қувватланиб, турли даражадаги раҳбар-ходимларнинг умумтаълим мактабларига келиб, китоб совға қилиши мактабларимиз китоб фондининг сезиларли даражада ошишига хизмат қилди. Буларнинг барчаси эзгуликка йўғрилган, баркамол авлод маънавиятини юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатдир. 

 Каттақўргон туманидаги 3 сектор раҳбарлари томонидан туманнинг  энг чекка худуди, Муртак қишлоғида жойлашган 56 – умумий ўрта таълим мактаби фиалилига 200 га якин турли қизиқарли адабиётлар  совға килинди. 

Тадбирда сўз олган 3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Абдували Отамуродов ўқувчи-ёшларга мамлакатимизда китобхонлик маданиятини янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган хайирли ишлар кўламига тўхталиб, инсон учун китоб ҳаёт йўлидаги энг яхши маслакдош эканлигини эътироф этди.

-  Бизга бири-биридан қизиқарли китоблар совға қилганлиги учун туман ички ишлар бўлими раҳбарларидан чексиз миннатдормиз, - дейди 56-мактаб ўқувчиси Диёра Хуррамова. – Биз бу китобларни кўз қорачиғидай асраш баробарида тенгдошларимиз билан қўлма-қўл қилиб ўқиймиз. 

Китобхонлик байрамига айланиб кетган тадбирда ўқувчилар иштирокчиларга таниқли шоирлар ижодидан намуналарни ёд айтиб беришди.
Ўз мухбиримиз




Ўхшаш янгиликлар


ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ