kathaq@mail.ru

Сессияда Молия бўлими мудирининг ҳисоботи эшитилди

Туман ҳокимлиги Молия бўлими мудири А.Худайбердиевнинг
маҳаллий бюджетининг 2021 йил биринчи ярим йилликдаги ижроси ҳамда 2021 йил  III-чорак режалари тўғрисидаги
ҲИСОБОТИ.
Ассалому алайкум!
Ҳурматли Жамшид Тўлқинович !
Ҳурматли депутатлар ва сессия қатнашчилари!
Маърузамни 2021 йил биринчи ярим йиллик ижроси бўйича бошламоқчиман. Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил даромадларини режаси 75 млрд 724 млн. 44 минг сўм, шундан 2021 йил биринчи ярим йиллик даромадлар режаси 36 млрд 156 млн. 852 минг сўмни ташкил этиб, ҳақиқатда 43 млрд 846 млн. 336,7 минг  сўмга даромадлар режаси бажарилди яъни 7 млрд 689 млн.484,7 минг сўмга даромадлар режаси ортиғи билан бажарилди. Режага нисбатан 121.0  фоизни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6098 сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини қамраб олиш борасида бир қаторишлар амалга оширилган бўлиб жумладан: 2021 йилнинг ўтган 6 ойлик даври давомида жойларда ўтказилган ўрганишларда солиқ ва тушумларнинг 6 та тури бўйича 1008 ҳолатда жами 1 млрд 161,5 млн. сўм миқдорида туман маҳаллий бюджетига ундириладиган қўшимча даромад манбалари аниқланган.
2021 йил III-чорак даромадлар режаси 19 млрд 807 млн. 43 минг сўмни ташкил этади ва солиқ турлари бўйича қуйидаги жадвалда келтирилган:
Даромадноми
Соликкоди
Режа
Жисмонийшахсларданолинадигандаромадсолиги
      3 111 100   
3116274,0   
Юридикшахсташкилэтмасдантадбиркорликфаолиятибилан шуғулланувчижисмонийшахслар (яккатадбиркорлар) даромадиданолинадиганқатъийбелгиланган солиқ
      3 111 401   
          683656,0   
Юридикшахсларнингфойдасига солиқ
      3 112 101   
          481929,0   
Ягона солиқ тўловиданДавлатбюджетигаажратмалар
      3 112 501   
       1 213885,0   
Жисмонийшахсларнинг мол-мулкигасолинадиган солиқ
      3 131 101   
2100295,0   
Ер солиғи

       3 183900,0   
Қишлоқхужалигигаоид бўлмаганерларучунюридикшахсларданундириладиган ер солиғи
      3 131 203   
       1 440 100,0   
Қишлоқхужалигигаоидерлар (юридикшахсташкилэтганёкиэтмаганхолдаги хўжаликлардантушадиган ер солиғиданташқари) учунжисмонийшахсларданундириладиган ер солиғи
      3 131 204   
       1 743800,0   
Юридикшахсларданолинадиган мол-мулк солиғи
      3 136 101   
          519 727,0   
Сотувдан солиқлар
      3 141 201   
       2 869662,0   
Қишлоқ хўжалигикорхоналари, жумладан, юридикшахсташкилэтганваташкилэтмаган деҳқон хўжаликлари, сувресурслариданфойдаланганлигиучун солиқ
      3 145 204   
            15233,0   
Ер қаъриданфойдаланувчиларучун солиқларвамахсустуловлар
      3 146 106   
57968,0   
Йиғимлар
      3 422 201   
       5 563691,0   
Аниқлаббўлмайдигандаромадлар
          34 500   
                          -     
Ижара
      3 450 404   
823,0   
ДАРОМАДЛАР

     19807043,0   
Мобильалоқахизмати
3142211
       1 925 281,0   
Акциз тўлови
3142212
       3 930 799,0   
2021 йил III-чоракжами

     24 542 743,0   

МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ХАРАЖАТЛАРИ
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисми бўйича касса харажати 91 млрд.257,5 млн.сўмни ташкил этди. 
    Жумладан 
Иқтисодиёт бўйича харажатларга                           – 4 452,7 млн сўм
Умумий таълим харажатларига                                – 3 701,3 млн сўм
Мактабгача таълим  харажатларига                        – 7 438,0  млн.сўм
Маданият ва оммавий ахборот воситаларига          –    2 184,4 млн сўм
Соғлиқни сақлаш соҳасига                                        –26 437,0 млн сўм
Жисмоний тарбияга                                                    –     815,5 млн.сўм
Ижтимоий таъминотга                                                –29 566,1 млн сўм 
Фуқороларни ўзини-ўзи бошқариш харажатларига – 3 104,1 млн сўм
Ҳокимият ва Бошқарув органларига                       – 6 300,9 млн.сўм
Қишлоқ хўжалиги корхоналари харажатлари        –  1 677,9   млн.сўм
Бошқа сарф харажатларга                                         – 5 579,6 млн сўм
маблағ харажат қилинган.
Бюджет жараёнида махаллий бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси харажат моддаларига 1-иловага асосан белгиланган тартибда ўзгаришлар киритилди ва 2-иловага асосан ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган.
Турмуш фаровонлигини ошириш билан боғлиқ харажатларга яъни ижтимоий нафақалар учун 29 млрд 566 млн. 131 минг сўмни ташкил этиб, шундан бола 2 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ишламайдиган оналарга тўланадиган ҳар ойлик нафақа тўловларига  13 млрд 397 млн.
 146 минг сўм, 14 ёшгача боласи вояга етмаган болалари бор оилаларга бериладиган ҳар ойлик нафақа тўловлари учун 9 млрд. 99 млн. 89 минг сўм, кам даромадли оилаларга бериладиган ҳар ойлик ёрдам пули учун
 3 млрд  201  млн. 646 минг  сўм, компенсация маблағлари учун 3 млрд.
 868 млн. 250 минг сўм,  маблағ молиялаштирилди.
Туманда 2021 йил 1-январ холатига қолган эркин қолдиқ 2 749,0 млн сўм маблағ шакллантирилди ва бу маблағлар Халқ депутатлари Каттақўрғон туман  Кенгаши қарорларига асосан йуналтирилди. Жумладан Олмазор МФЙ худудидаги ХТБга қарашли 56-сонли умумтаълим мактабнинг филиал биноси реконструкция қилиниб,фойдаланишга топширилган қарздорлигини қоплаш учун 350,0 млн.сўм, Ҳокимлик йиғилишлар залини таъмирлаш важихозлаш учун 296,0 млн.сўм, "Муллакурпа"МФЙ худудидаги Мотомсаро она хайкали майдонини таъмирлаш учун 127,0 млн.сўм, "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш" туман бўлими биносини олд фасад қисмини таъмирлаш учун 234,0 млн.сўм, Туман маданият бўлими биноси олд фасад қисмини таъмирлаш учун 203,0 млн.сўм, "Обод қишлоқ" дастурига асосан қурилган 17-мактабдан қолган қарздорликни қоплаш учун 290,0 млн.сўм, Туман маданият бўлимига қарашли "Мухаммад Амири Наққибек"маданий мерос обидасини тиклаш ва таъмирлаш ишлари учун 50,0 млн.сўм ва "Обод қишлоқ" дастури асосида ички йулларга тош шағал ташиш учун 50,0 млн.сўм ажратилган бундан ташқари Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши қарорларига асосан Туман ҳокимлиги хузуридаги озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш жамғармаси учун200,0 млн.сўм ва "Обод қишлоқ" дастури ҳамда олис қишлоқдаги ички йулларга тош шағал ташиш учун 300,0 млн.сўм,туман ҳокимининг ташаббуси ҳамда вилоят ҳокимининг кўмаги билан туман Ободонлаштириш бошқармасига умумий қиймати 1 060,0 млн.сўм бўлган 2 дона 20 тонна сиғимли МАЗ русумли юк машинаси харид қилиш учун 657,0 млн.сўм ажратилган ва бошқа тадбирлар учун йуналтирилди.
2021 йил I-чорак давомида маҳаллий бюджет даромадлар режасини  ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 3 598.7 млн.сўм шакллантирилиб, ушбу маблағлар ҳисобидан “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 540,0 млн.сўмдан жами 1 620,0 млн.сўм, Жамоатчилик фикри асосида шаклланадиган тадбирларни молиялаштириш учун 260,0 млн.сўм, Тумандаги маҳаллаларни моддий техника базасини ривожлантириш учун (компютер ва мебеллар жамланмаси олиш учун 153,0 млн.сўм, тумандаги таъмирталаб ёғоч устунларни темирбетон устунларига алмаштириш ва маҳалла ички йўлларига пиёдалар йўлаги қўрилишига цмент олиш учун 275,0 млн.сўм, Давлат хизматлари маркази биноси, Маҳалла ва оилани қўвватлаш маркази туман бўлими биноси “Обод қишлоқ”дастуриасосида қўрилгани жтимоий соҳа обектларидан қолган қарздорликларни қоплаш учун жами 275,0 млн.сўм йуналтирилган.
Туман маҳаллий бюджетининг 2021 йил II-чорак якунлари бўйича даромадлар режаси орттириб бажарилган қисми 5 339,0 млн.сўмни ташкил этган бўлиб ушбу маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқороларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072 сон қарори ҳамда Халқ Депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги “Махаллий бюджет маблағлари сарфланишида жамоатчилик иштирокини таъминлаш тўғрисида”ги 28/178 сонли қарори ижросини таъминлаш учун 30%, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари” жамғармаларининг хар бирига 15%дан ажратиш режалаштирилмоқда.
Қисқача маьрузам шундан иборат. Эътиборингиз учун рахмат!
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?