kathaq@mail.ru

Сессияда туман ҳокими ўринбосарининг ҳисоботи эшитилди

Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Каттақўрғон тумани Кенгашининг навбатдаги ўттиз учинчи сессиясида туман ҳокими ўринбосари С.Мингбоевнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг I чоракдаги ижроси юзасидан


ҲИСОБОТИ

Ассалому алайкум!
Хурматли депутатлар!
Хурматли сессия иштирокчилари!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг 4,1-банди ижросини таъминлаш мақсадида  Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилди. Хусусан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратишга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш юзасидан ишлар амалга оширилди. 
Туманда ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича 96 банддан иборат чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, 2021 йилнинг I чорак якуни билан ушбу чора-тадбирлар дастурининг 77 бандининг ижроси таъминланди.
Туманда 2021 йил II-чораги давомида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 69 банддан иборат бўлиб, дастур ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди корхона ва ташкилотлар томонидан амалий ишлар бошланган. Жумладан, тумандаги 272 568 нафар аҳолининг 36 491 нафарини 18-30 ёшдаги фуқаролар ташкил этади. Ўтказилган тадбирлар давомида ёшларнинг 5895 нафари “Ёшлар дафтари”га шундан 3424 нафари ишсиз ва 2471 нафари турли йўналишларда муаммолари мавжуд бўлган деб топилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ёшлар секторлар кесимида 1-сектор 1102 нафар ишсиз, 142 нафар бошқа муаммоли, 2-сектор 763 нафар ишсиз, 345 нафар бошқа муаммоли, 3-сектор 932 нафар ишсиз, 208 нафар бошқа муаммоли, 4-сектор 627 нафар ишсиз, 145 нафар бошқа муаммоли ёшларни ташкил этади.
Туманда ёшларнинг муаммоларини ҳал этиш борасида “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар билан маҳаллабай ва тизимли ишларни ташкил этиш мақсадида “Ҳоким ва ёшлар”, “Сектор раҳбари ва ёшлар” учрашувлари доимий ташкил этиб борилмоқда.Ҳозирги кунга қадар 75 та учрашувлар ташкил этилган бўлиб, ушбу учрашувларда ёшлар томонидан жами 456 та турли хилдаги мурожаатлар билирилган бўлиб, уларнинг 377 таси ижобий ҳал этилган, қолган 79 таси жараёнда. Ушбу учрашувлар секторлар кесимида 1-сектор учрашувлар сони 11 та, мурожаатлар сони 102 та, ижобий хал этилган мурожаатлар 78 та, 2-сектор учрашувлар сони 22 та, мурожаатлар сони 75 та, ижобий хал этилган мурожаатлар 50 та, 3-сектор учрашувлар сони 26 та мурожаатлар сони 209 та, ижобий хал этилган мурожаатлар 186 та, 4-сектор учрашувлар сони 16 та,   мурожаатдар сони 70 та, ижобий хал этилган мурожаатлар 63 тани ташкил этади.
Тумандаги ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1062 нафар ёшлартурли хилдаги иш ўринларига ҳамда қайта касбга ўқитиш марказларига жойлаштирилди. Бу кўрсаткич секторлар кесимида олинганда 1-секторда 333 нафар, 2-секторда 221 нафар, 3-секторда 333 нафар, 4-секторда 175 нафарни ташкил этади.
Ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларнинг ўз-ўзини банд қилиш максадида бугунги кунга қадар жами 492 нафарига 11 млр. 164 млн. сўм банк кредитлари ажратилган бўлиб, секторлар кесимида 1-сектор 143 нафар ёшларга 3158,1 млн сўм, 2-сектор 89 нафар 2188,8 млн сўм, 3-сектор 183 нафар 3284,4 млн сўм, 4-сектор 77 нафар 1588 млн сўмни ташкил этади.
Бугунги кунга қадар қишлоқ ҳўжалик соҳаси билан шуғулланиш истагини билдирган 2136 нафар ёшларга жами 649,2 гектар ерни ташкил этади.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб мурожаат этган 434 нафар ишсиз ёшларни   доимий иш ўринларига ишга жойлаштиришга кўмаклашиш
Бугунги кунда туманда хусусий секторда норасмий банд бўлган 596 нафар ёшларнинг фаолиятини расмийлаштирилди
100 нафар ишсиз ёшларни вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига  жалб этилди.
125 нафар касб-ҳунар ва чет тилларини ўрганишни истагини билдирган ёшларни  касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширилди.
81 нафар ишсиз ёшларга субсидия ажратиш орқали иссиқхона қуриб бериш, суғориш воситалари, кўчат ва уруғ билан таъминлаш ҳисобига бандлигини таъминланди. 
Хурматли депутатлар!
Хурматли сессия иштирокчилари!
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” давлат дастурининг 4,4-4,5-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида 103 та умумий ўрта таълим мактаблари ва 4 та маданият маркази 333 дона мусиқа асбоблари билан таъминланди.
Маданият ва санъат соҳасида алоҳида ютуқларга эришган 5 нафар ёшларни маданият ва санъат институтига маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитилмоқда.
Умумий ўрта таълим мактабларидаги алоҳида иқтидорга эга бўлган 15 нафар истеъдодли  ёшларни саралаш, тарбиялаш ҳамда уларни  рағбатлантириш чораларини кўриш. Туманда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда юриш, югуриш, мини-футбол, велоспорт, спортни тарғиб этиш мақсадида “Спорт тарғиботчилари” тарғибот гуруҳларини ташкил этилди. Туманда аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда 44 та ”Workout” майдончаси ташкил этилди. 
Аҳолининг барча қатламлари, туман корхона ва ташкилотлар (ёшлар, нуронийлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида 6 марта оммавий юриш тадбирларини ташкил этилди.
Ўқувчи ёшларни спортга қизиқтириш мақсадида умумтаълим мактабларида ўқувчилари ўртасида мунтазам равишда “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларини ташкил этиб келинмоқда.
Аҳолини спортга жалб этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг спорт заллари, спорт иншоотлари маҳаллалардаги ёшларни спорт билан шуғулланишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда. Бундан ташқари тумандаги ёшларнинг соғлом турмуш тарзига ўтказиш, уларнинг доимий равишда спорт билан шуғулланишларига шароит яратиш мақсадида 2021 йилда 2 та спорт майдончалари қурилиб фойдаланишга топширилиб, жами 439 та спорт мусобақалари ташкил этилди. Ташкил этилган мусобақаларга 37 950 нафардан ортиқ ёшлар қамраб олинди.
“Болага китоб беринг!” мавзусида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилиб, ушбу тадбирларда ота-оналар, мактабнинг собиқ битирувчилари ташаббуслари билан эҳтиёжи мавжуд бўлган жами 11788 дона бадиий ва бошқа турдаги китоблар билан таъминлаш. Ёшлар ўртасида “Ёш китобхон оила” танловининг туман босқичи ўтказилди.
“Ёшлар дафтари”га киритилган тикувчилик касбига эга бўлган 56 нафар хотин-қизларни тикув машинкалари билан таъминлаш. 4 та оилага 7 нафар етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан таъминлаш ҳамда болани ўз тарбиясига олганлиги учун тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган нафақаларига маблағлар ажратилди
2021 йилда 46 та жарроҳлик (кардиохирургик) амалиётлари режалаштирилган. Шундан 22 та жарроҳлик (кардиохирургик) амалиёти бугунги кунгача амалга оширилди.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?