kathaq@mail.ru

ЎЗ ФАРЗАНДИНИ СОТМОҚЧИ БЎЛДИ...

Бозорда нимадир харид қилиш учун савдолашамиз. Аммо ўз боласини савдолашганини кўр­ганмисиз? Афсуски, туманимизда ана шундай жиноят содир бўлди.

Ҳа, айтиш қанчалар оғир бўлса-да, орамизда ўз номини, шаънини булғаётган оналар ҳам бор. Фуқаро Х.Х. (исми ва фамилияси қисқартирилган) биринчи турмуши билан ажрашгач, ундан орттирган фарзандини сотиб, бойлик орттириш мақсадида жиноий режа тузади.
Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг очиқ суд мажлисида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида ўзининг 3 ёшли фарзандини тезкор тадбирга жалб қилинган "Ҳилол" исмли шахсга 25.000.000 сўмга сотиш ҳақида ўзаро келишиб, 2021 йил 6 январь куни соат 19:00 ларда Катта­қўрғон тумани Тиббиёт бирлашмаси биноси олдида келишилган пуллардан 1500 АҚШ долларини олиб, вояга етмаган фарзанди Т.С.ни ва унинг туғилганлик ҳа­қидаги гувоҳномасини бераётган вақтида қўлга олинган. Каттақўрғон туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро Х.Х. устидан очилган жиноят иши кўриб чиқилди.
Суд давомида судланувчи Х.Х. томонидан содир этилган одам савдоси билан боғлиқ жиноят ўз исботини топди. 
Суд ҳайъати, судланувчи Х.Х.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми "а" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топиб, тегишли жазо тайинлади.


Жамшид БОТИРОВ,
Самарқанд вилоят судининг судьяси.
 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?