kathaq@mail.ru

КОРОНАВИРУС КАСАЛЛИГИНИНГ АСОСИЙ ОЛДИНИ ОЛИШ ЙЎЛИ - ЭМЛАШДИР

ЖССТнинг берган маълумотига кўра, кейинги ойларда коронавирус инфекция­сининг янги мутацияга учраган "британча" штамми, "ҳиндча" штамми ва "дельта" штаммлари жиддий хавф солмоқда. 

Республикамиз худудида корановирус пандемияси бошлангандан бери 2021 йил  1 июль ҳолатига кўра жами 111153 нафар фуқаро ушбу  касалликка чалинган, шулардан 738 нафари  вафот этган. Вафот этганлар халқимизнинг фидоий инсонлари, севимли маданият ходимлари, таниқли давлат раҳбарлари, халқ соғлиги йўлида жонини фидо қилган шифокорларимиз ва ўзимизнинг яқин қариндошларимиз, оила-аъзоларимиз эдилар. Бундай ҳолатлар бизга инсон ҳаётининг нақадар омонатлигини, ўлим ва тириклик ўртасидаги масофанинг нечоғлик қисқалигини англатади. Аммо фуқароларимиз бундай вазиятларда ортиқча ваҳима ва саросимага тушмасдан оддий карантин тартиб-қоидаларига қатъий амал қилиш кундалик турмуш тарзимизга айланган бўлиши керак. Ҳурматли Президентимизнинг ибораси билан айтганда: "Ҳозирча коронавирус инфекцияси билан бирга   яшашга  мажбурмиз". Афсуски, кейинги вақтларда аҳоли орасида карантин тартиб-қоидаларига риоя қилишда   масъулиятсизликка йўл қўйилмоқда, бундай ҳолатлар ўз навбатида туманимиз ҳудудида касаллик кўрсаткичларининг янада ошишига сабаб бўлмоқда.
Хозирги пайтда коронавирус инфекциясининг олдини олишнинг асосий усули ушбу касалликка қарши эмлашдир. Ўзбекистон Республикаси  Соғлиқни Сақлаш Вазирлигининг 2021 йил 15-февралдаги "Коронавирус инфекциясига қарши оммавий  эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида"ги 31-сонли буйруғини ижросини таъминлаш борасида туман ҳудудидаги кўп тармоқли марказий поликлиника, 3та оилавий поликлиника ва 9та оила шифокори пунктларида коронавирусга қарши эмлаш пунктлари ташкил қилиниб, улар марказлашган ҳолда замонавий совутгичлар ва термосумкалар билан таъминланди. Барча эмлаш пунктларидаги тиббиёт ходимлари махсус тайёргарликдан ўтказилиб, уларга сертификатлар берилди. 
Туман ҳудудида оммавий эмлаш тадбирлари 2021 йил апрель ойидан бошланган бўлиб биринчи навбатда 65 ёшдан катта аҳоли, 5та турдаги сурункали касалликлар билан диспансер кузатувида турган фуқаролар,  тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар ва мактабгача таълим ташкилотлари   ишчи-ходимлари эмланди. Республикамиз аҳолиси орасида коронавирус инфекциясига қарши жамоавий иммунитетни шаклланишини жадаллаштириш борасида "Мен вакцина олдим" акцияси давом этмоқда. Шу боис, 2021 йил 1-июлдан бошлаб  туманимизда 18 ёшдан катта бўлган барча фуқароларни эмлаш тадбирлари бошланди. Ҳар бир эмлаш пунктларига  малакали ва махсус тайёргарликдан ўтган тиббиёт ходимлари жалб қилинган ва улар зарур  дори-дармонлар билан таъминланган. 2021 йилнинг 30-июль ҳолатига кўра туманда жами 8903 нафар фуқаролар коронавирус инфекциясига қарши эмланган. Шу бугунги кунгача мазкур эмланган аҳоли орасида эмлашдан кейинги ножўя реакциялар ва асоратлар кузатилмаган. Шундай экан, аҳоли орасида  коронавирусга   қарши эмлаш тадбирларига бўлган қўрқув, гумонсирашлар, хавотирлар ва рўй бериши  мумкин бўлган асоратлар ҳақидаги  миш-мишларга   ўрин йўқ, ўзингиз ва яқинларингизни асранг. Ўзини асраганни Аллоҳ ҳам  асрайди, дейдилар. Сизни ҳам "Мен вакцина олдим" акциясида фаол иштирок этишингизни кутиб қоламиз.


Каттақўрғон туман 
Санитария Эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими.
 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?