kathaq@mail.ru

БОЛАЛАР ЦЕРЕБРАЛ ФАЛАЖИ ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?

Бу - она ҳомиладорлиги пайтида бола бош мияси яхши ривожланмасдан муддатидан олдин туғилиши ёки жароҳат олиши оқибатида келиб чиқадиган бош миянинг бутун гуруҳ касалликлари мажмуидир. Хасталик турли кўринишдаги: руҳий бузилиш ёки ҳаракатнинг издан чиқиши билан намоён бўлади. Агар туғруқдан олдин ёки туғруқ жараёнида болада кислород танқислиги кузатилса ёки унга зарар етса, бу унинг мия ҳужайралари шикастланишига олиб келади. Бундан ташқари, она ҳомиладорлиги даврида ундаги юқумли ва эндокрин касалликлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда симптомларни бола туғилиши биланоқ пайқаш мумкин. Бироқ баъзан улар секин-аста намоён бўлади. Касалликнинг асосий белгилари сирасига ҳаракатланиш фаоллигининг бузилиши киради. Болалар церебрал фалажига чалинган бола ўтириши, эмаклаши, айланиши, юриши, бошини ушлаши ва бошқа ҳаракатлари нисбатан кеч бўлади. Бундай боланинг мушаклари ҳаддан ташқари нимжон ёки бутунлай таранг бўлиши мумкин. Бу эса қўл-оёқларни нотабиий кўринишга олиб келади. Хасталикка чалинган ҳар уч боланинг бирида талваса белгилари  кузатилади. Ушбу аломат, айниқса, бола катта бўлгани сари тез-тез такрорланади.Шу билан бирга, ақлий заифлашиш ҳолатлари ҳам учрайди. Ташқи оламни қабул қилишда ўзгаришлар, яъни унга мослашолмаслик, руҳий ва эмоционал ривожланишнинг ортда қолиши, таълим олишдаги муаммолар, ошқозон-ичак ва пешоб чиқаришдаги бузилишлар ҳам бундан мустасно эмас.             
Болага эрта ёшда ташхисини қўйиш қийин. Агар болада қуйидаги симптомлар кузатилса, ота-она, албатта, невролог маслаҳатини олиши зарур: Тўрт ойлик бола овоз чиқаётган жойга бошини бурмаса ҳамда қўғирчоққа қўлини чўзмаса, етти ойлигида бировнинг ёрдамисиз ўтира олмаса, бир ёшида сўзларни айтишнинг уддасидан чиқмаса ҳамда барча ҳаракатни фақат битта қўлида бажарса;
- чақалоқда талваса, ғилайлик кузатилса, боланинг хатти-ҳаракати ўта кескин ёки жуда секин бўлса, бир ярим ёшдан ўтиб ҳам бола тик туролмаса. Хасталик турлари бош миянинг қайси қисми жароҳатланганига қараб белгиланади. Баъзан касаллик енгил ўтади, оғир ҳолатларда эса бузилишлар ниҳоятда жиддий тусга эга.
Ушбу касалликда даволаниш умрбод давом этадиган жараён ҳисобланади. Негаки, хасталикдан бутунлай соғайиб кетишнинг иложи йўқ. Лекин бу якуний ҳукм дегани эмас. Аксарият бемор ёши улғайгани сари нормал ҳаёт кечириши мумкин, албатта. Бунинг учун эрта ёшда, ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар муҳим аҳамиятга эга. Шу боис, дастлабки йилларда олиб борилган даволаш муолажалари самаралироқ.
Даволаш  касаллик аломатларини бартараф этишга йўналтирилган. Аслида буни даволаш эмас, хасталик оқибатида зарар кўрган боладаги айрим фун­кция­ларни қайта тиклашга қаратилган дейиш тўғридир. Ана шундай усуллардан бири - массаж. У мушаклар ҳаётий фаоллик даражасини меъёрига келтиради. Шунингдек, даволаш гимнастикаси кенг қўлланилади. Жисмоний тарбия боладаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ёрдам беради. Аммо у кўзланган ижобий натижани бериши учун машғулотларни доимий равишда, бутун ҳаёт давомида бажариш лозим. Махсус тренажёрларда ҳам машқ қилиш яхши самара беради.Агар беморда қарши кўрсатмалар мавжуд бўлмаса, физиотерапия муолажалари ҳам буюрилади. У мушаклар фаолиятини, нутқ ва талаффузни яхшилайди, аксарият ҳолларда, биринчи навбатда, мия фаолиятини яхшилашга хизмат қиладиган турли дори-дармон билан даволаниш мақсадга мувофиқ бўлади.


А.ОТАҚУЛОВ,
57- сонли туманлараро ТМЭК эксперт 
невропатологи. 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БОЙ ТАЖРИБА ВА ИБРАТ МАКТАБИ ЁШЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЎЙҒОТДИ
Tumanda bugun / Ta'lim

БОЙ ТАЖРИБА ВА ИБРАТ МАКТАБИ ЁШЛАРДА ҚИЗИҚИШ ЎЙҒОТДИ ..

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар халқ фаровонлиги, юрт тараққиёти,...

Жума намозларини масжидларнинг ичкарисида ўқишга рухсат берилди
Madaniyat

Жума намозларини масжидларнинг ичкарисида ўқишга рухсат ..

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида мамлакатимизда карантин...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Сентябрь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?