kathaq@mail.ru

ЭКОЛОГИК МУАММОНИ ИНСОНЎЗ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯРАТАДИ


Инсон томонидан табиат, борлиққа бўлган совуқ муносабат турли хил муаммоларни келтириб чиқармоқда. Бу нарса инсон ҳаётига таҳдид солиб тургани бор гап. Сўнгги йилларда вужудга келаётган муаммолар орасида экологик муаммо одамзодни кўпроқ ўйлашга, мулоҳаза юритишга мажбур қиляпти. Aтмосферани ифлослаш, глобал исиш, озон қатламида туйнукларни ҳосил бўлиши ва ҳоказолар.

Бутун дунёни хавотирга солаётган глобал исиш ўзи нима? Глобал исиш ҳаво ҳароратининг кўтарилиб бориши натижасида музликларнинг эриб кетишига сабаб бўлади. Оқибатда ер сайёрасида иқлим бутунлай ўзгариб, Aнтрактида ҳудудларидаги ҳайвонот ва наботот олами зарар кўради.
Ер атмосферасининг бир қисмини озон қатлами ташкил этади. Бу қатлам қуёшнинг қаттиқ ультрабинафша нурларини қарийб 93-99% ини тутиб қолади. Aкс ҳолда, нурланиш сабабли ерда ҳаёт бўлмасди. Озон қатлами асосан стротосферанинг пастки қисмида, ер сатҳидан 10-50 км. баландликда жойлашган. Озон қатламида азот оксиди, гидроксил, хлор ва бром каби эркин радикал катализаторлар таъсирида емирилиши натижасида озон туйнуклари ҳосил бўлади. Ҳаво қобиғидаги кислород ҳавосидан доимий равишда озон пайдо бўлиб туради. Инсоният манфаати учун хизмат қилувчи турли омиллар туфайли озон қатлами сийраклашиб, туйнук ҳосил бўлмоқда. Бунинг оқибатида аҳоли орасида турли касалликларнинг тарқалиши, табиат иқлимининг ўзгариб, дунё бўйлаб глобал исиш жараёни ҳамда чўлланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Жамият тараққиётини таназзулдан асраш, озон қатламининг сийраклашишининг олдини олиш учун табиат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни сақлаш мақсадга мувофиқдир. 
Тараққиётни тўхтатиб бўлмайди, бу табиий жараён, аммо атроф-муҳит, Она-табиатга бўлган муносабатни яхши томонга ўзгартириш мумкин. Зеро, қадим манбаларда айтилганидек, одамзод ер юзига табиат устидан ғалаба қозониш учун эмас, аксинча, уни обод қилиш учун, гуллатиб-яшнатиш учун келмаганми?
Бугун ҳар қандай бемор вужудига ёпишган дарднинг бир учи албатта бориб экологик ҳолатга тақалади. Инсон ҳам Она табиатнинг ажралмас бир бўлагидир. Инсоннинг табиатга бўлган нотўғри муносабати гуллаб-яшнаб турган боғу-роғларни қувратади. Оролдай мавжланиб ётган денгиз одамзод кўз ўнгида хароб бўлди. Не-не жонивор, балиқларга, паррандаларга пушти паноҳ бўлган денгиз ўрнида оппоқ туз кенгликлари пайдо бўлди. Оролдан олис-олисларда ҳам бу фожиа акс садо бермоқда. Табиатга нисбатан инсон муносабати ўзгармас экан, бундай фожиага рўбарў келаверамиз. Бундай муаммоларнинг олдини олиш, бартараф этиш мақсадида бутун жаҳонда, жумладан, бизнинг мамлакатимизда ҳам кўплаб амалий ишлар амалга оширилмоқда. 
Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази профессор-ўқитувчилари ҳамда малака ошириш курси тингловчилари иштирокида бўлиб ўтган "Экология ва саломатлик" мавзусидаги давра суҳбати юқоридаги фикрларимиз далилидир. Давра суҳбатида Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бўлим бошлиғи Т.Ҳошимов томонидан қилинган маъруза айни юқорида келтирилган маълумотларни қамраб олган ҳолда тингловчиларга етказилди. Давра суҳбатининг бу мавзуда ўтказилиши ўқитувчиларда, улар орқали ўқувчиларда экологияга оид билимларини ривожлантириш, уларнинг саломатлик тўғрисидаги кўникмаларини шакллантиришга кўмак беради, деган хулосага келиш мумкин.

  З.ПЎЛАТОВА,

 СамХТХҚТМОҲМ ўқитувчиси.

Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?