kathaq@mail.ru

Ажрашган оиланинг фарзанди ким билан яшайди?

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш ҳуқуқига эга ва тарбиялаши шартлиги, ота-она ўз болаларининг тарбияси ва камолоти учун жавобгарлиги, улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шартлиги белгилаб қўйилган.


Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан устун ҳуқуққа эга бўлиб, ота-она болаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган зарур даражада таълим олишини таъминлаши шартлиги ҳам кўрсатилган.
Халқимиз азалдан оилани муқаддас санаб келиб, оила - ҳаёт абадийлиги ва авлодлар давомийлигини таъминловчи қадриятлар бешиги, келажак авлодлар учун бетакрор тарбия қўрғони эканлигини доим тарғиб этиб келган. Ҳар бир инсон оилада туғилади ва вояга етади. Шундай экан ҳар бир боланинг келажакда ким ва қандай инсон бўлиб камол топишида оила муҳим ўрин тутади.
Лекин ҳаёт доим бир хилда силлиқ ўтмаслиги ҳаммага аён бўлиб, бугунги кунда арзимаган нарсалар ёки бирор бир сабаб билан оилавий ажримлар бўлиб, уларнинг ўрталаридаги фарзанд тарбияси муаммоли ҳолат бўлиб келмоқда.
Натижада ҳозирги кунда икки оила, яъни эр ва хотин оилавий ажримдан сўнг бир-бирига нафрат ва ғазаб кўзи билан қарашлиги, икки авлод вакиллари қайнона ва қайнота, қайни ва қайноғалар, қайин опа ва қайин сингиллар жигарларини ва набираларини кўриш илинжида юрса-да, лекин иккинчи томоннинг ушбу талабларига ўзаро рад этишлиги, бир-бири билан юзлашиш, гаплашиш чоғида бирор бир ҳуқуқбузарлик содир бўлиши, бир-бирини ҳақорат қилиши, маҳаллада эса ортиқча нотинчликларнинг вужудга келишлигини кузатиб турибмиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 1998 йил 11 сентябрдаги "Болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 23-сонли қарори мавжуд бўлиб, унда болалар тарбияси билан боғлиқ бўлган низоларнинг судлар томонидан тўғри ҳал этилиши ота-оналарнинг ва болалар ҳуқуқларининг муҳофазасини, ота-оналарнинг болаларини тарбиялашдаги масъулиятлари оширилишини таъминлашга имконият туғдиради, ота-оналарнинг болалари манфаатларига зид бўлган ҳуқуқларидан фойдаланишларига барҳам беради, вояга етмаганлар қонунбузарликларининг олдини олиш чораларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Пленум қарорида суд бош­қа-бошқа турадиган ота-оналар ўртасида бўлган уларнинг қайси бири билан қайси боласи яшаш учун қолиши тўғрисидаги низоларни ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 71-моддасида белгиланган ота ва онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятларининг тенглигига асосланган ҳолда, вояга етмаган болаларнинг манфаатларига ва хоҳишларига мос келадиган ҳал қилув қарори чиқариши лозим. Бунда суд ота-онадан бирининг моддий-маиший аҳволи устунлигининг ўзи болани унга олиб бериш учун асос бўла оладиган шарт ҳисобланмаслигини назарга олган ҳолда, боланинг ота-онадан, ака-ука, опа-сингилларидан қайси бирига боғланиб қолганлигини, ота-онадан қайси бири болаларига нисбатан кўпроқ ғамхўрлик ва эътибор кўрсатаётганлигини, болаларнинг ёшини ва ота-онадан қайси бирига кўнгил қўйганлигини, ота-онанинг ахлоқий ва бошқа шахсий фазилатларини, ота-онанинг ҳар бири билан бола ўртасидаги муносабатларни, болани тарбиялаш ва унинг камолоти учун шарт-шароитлар (ота-онасининг маълумот тури, иш тартиби, моддий ҳамда оилавий аҳволи ва бошқалар) яратиш имкониятини эътиборга олади. Суд 10 ёшга тўлган боланинг ота-онасининг қайси бири билан яшаш истаги борлигини ҳам эътиборга олиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.
Ҳеч кимнинг оиласи бир-бирига ўхшамаган ҳолда, барчанинг ўз қарашлари, маънавияти, маърифати ва фикрлаш доираси мавжуд бўлиб, суднинг ташаббуси оқибатида тарафлар ўзаро келишган ҳолда ҳам фарзанд тарбиясида тўлиқ иштирок этиб келмоқда.
Жумладан, Пахтачи туманидан О исмли фуқаро жавобгар қайнонаси Л исмли шахсга нисбатан ўз фарзандини тарбиясига ва қарамоғига олишликни сўраб ФИБ Каттақўрғон туманлараро судига мурожаат қилди. Даъвогар ўз даъво талабида турмуш ўртоғи билан ажрашганлигини, турмуш ўртоғи боласини ўз онасига, яъни йигитнинг қайнонасига ташлаб кетганлигини, фарзандини ота сифатида ўз тарбиясига олишликни сўраган бўлса-да, лекин суд жараёнида ва Пахтачи туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими васийлик ва ҳомийлик органининг хулосасида, Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Реабилитация ва ижтимоий мослашув марказининг психолог мутахассисларининг хулосасида бола отаси билан 4-5 йиллар давомида бирга яшамаганлигини, йигитнинг алимент қарздорлиги катталигини, йигитнинг бошқа оиласи борлигини, ундан фарзандлари ҳам борлигини, фарзанди қиз бола эканлигини, кўпроқ бувиси билан бирга яшаганлигини, бувисининг набирасининг барча дарсларидан хабар олиб турганлиги аниқланган. 
Натижада даъвогар ўз даъво талабини ўзгартириб, фарзандини яхши тарбия топиб келаётганлигини хабардор бўлиб, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 44-моддасидан келиб чиқиб, даъвогар билдирилган талабларнинг асосини ёки предметини ўзгартириб, бола билан учрашиб туриш ҳақида даъво аризасига алмаштирилди ва суднинг 2021 йил 24 мартдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар О.нинг фарзанди 2014 йил 26 мартда туғилган Б. исмли фарзанди билан учрашиш ва уларнинг тарбиясига иштирок этиш мақсадида ҳар ойнинг биринчи ва тўртинчи ҳафтасининг шанба куни соат 13.00 дан якшанба куни 15.00 га қадар онасига қайтариш шарти билан белгилаб берилган.
Албатта, ҳар бир оилада эр-хотин тинч-тотув, аҳил-иноқ равишда, бахт нашидасини суриб яшаши айни муддаодир. Бунинг учун ҳамма ҳаракат қилиши лозим.


К.НАМАЗОВ,
ФИБ Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманлараро суди раиси.  
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

БИЛДИРГИ
Jamiyat / Tumanda bugun

БИЛДИРГИ ..

Каттақўрғон тумани Пайшанба ГРСдан табиий газ оладиган Кадан маҳалласига келувчи газ...

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ
Salomatlik

КЕЧ УХЛАШ БОЛА ХОТИРАСИНИ СУСТЛАШТИРАДИ ..

Лондонлик олимлар берган маълумотларига кўра, оналар фарзандларини кеч...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?