kathaq@mail.ru

Пенсия тайинлашдаги янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида пенсия ва нафақаларни тайинлашда қулай шароитлар яратиш мақсадида бир қатор янги тартиблар жорий этилди.

Хўш, мазкур янги тартиблар фуқаролар учун қандай енгиллик ва имтиёзлар беради?
Бизга маълумки, амалдаги "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, эркаклар 60 ёш камида 25 йил, аёллар 55 ёш камида 20 йиллик иш стажи билан ёшга доир пенсия олишга ҳақлидир. Мазкур иш стажи қонуннинг 37-моддасида назарда тутилган шартлар асосида вужудга келади. Масалан, ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, агар меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, у иш стажи ҳисоблашга асос бўлади. Содда қилиб айтганда, агар меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахс иш ҳақи ҳисобидан маълум суммани Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказса, ушбу маблағ йиллар давомида жамғарилиб фуқарога пенсия шаклида қайтарилади.
Бугунги кунда аксар аёлларимиз оила ташвишлари, бола парвариши, рўзғор юмушлари билан банд бўлганлиги сабабли муайян корхонада меҳнат шартномаси тузиб ишлаш, иш ҳақи олиш, пенсия учун иш стажи тўплаш имкониятига эга эмаслар. Натижада ишламайдиган кўпчилик аёллар келгусида ёшга доир пенсиялар олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмоқда. Тўғри, вояга етган меҳнатга лаёқатли шахсларнинг ўз ота-оналарига ғамхўрлик қилиш мажбурияти Ўзбекистон Конституциясининг 66-моддаси, Оила кодексининг 109-моддаларида мустаҳкамлаб қўйилган. Шу билан бир қаторда ота-она ва фарзандлар ўртасидаги муносабатлар ихтиёрий ўзаро ёрдам ва кўмакни назарда тутади. Аммо барча фарзандлар ҳам ўз мажбуриятларини тўлақонли ижро этавермайди ёки айрим ҳаётий сабаблар кекса ота-оналарни бундай имкониятдан маҳрум этади.
"Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили" Давлат дастурида белгиланган янги тартибга кўра, ишловчиларга ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади. Яъни меҳнат фаолиятни олиб бораётган эр (хотин) ишламаётган хотини (эри) учун ўзининг меҳнат ҳақидан Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига маблағ ўтказиш орқали келгусида турмуш ўртоғининг пенсия олиш ҳуқуқини кафолатлайди.
Бундан ташқари, давлат дастурига мувофиқ, 2021 йил 1 июндан бошлаб пенсияларни тайинлашда шахснинг иш ҳақи ва меҳнат стажи тўғрисидаги маълумотларнинг электрон базаси юритилмаган давр - 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Шу билан бирга, пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади.


Сардор Мардонов.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?