kathaq@mail.ru

Маърифат мутаассибликка қарши кураш демакдир

Бугунги кунда глобаллашувнинг шиддатли тус олиши дунё миқёсида ғоявий-мафкуравий таҳдидларнинг тобора авжига чиқишига замин яратмоқда. Мана шундай бир шароитда тинчлик, барқарорликни сақлашда маънавият ва маърифатга эътибор қаратиш муҳим аҳамият касб этади. 
Мутаассиблик муайян ғояларнинг мутлақ тўғри эканига қаттиқ ишониш, уларга муккасидан берилиш, ўзгаларнинг фикри ва ўзгача қараш ҳамда ғояларга муросасиз муносабатда бўлишдир. Диний жиҳатдан эса бу бошқа фирқа, мазҳабларни бутунлай рад этиш, уларни тан олмасликда намоён бўлади. Мутаассиблик барча даврларда турли дин ва йўналишлар орасида кескин низо, тўқнашувларни келтириб чиқаришга замин яратган. Қалби, онги заҳарланган ва мутаассибга айланган шахслар қилаётган ҳар қандай номақбул ишини тўғри деб ҳисоблайди. Мутаассибликнинг жирканч башараси дунёнинг турли нуқталарида содир этилаётган қўпорувчилик ва хунрезликларда яққол намоён бўлмоқда.
Дунёвий ва диний билимлар борасида соғлом дунёқарашни, соф диний тушунчаларнинг асл мазмунини англамаслик ҳам мутаассиблик ғояларининг тарқалишига замин яратиши мумкин. Замонавий манбаларда бу ҳодиса "фанатизм" номи билан келтирилади. Мутаассиб хатти-ҳаракатлари ва қарашларида ҳаддан ошувчи, қарашларининг тўғри ёки нотўғрилигидан қатъи назар, кўр-кўрона ёқловчи, фикрида қатъий турувчи, бошқалар фикрини ноҳақ деб билувчи шахс сифатида ўз фикрини амалда кўрсатишга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ва вилоят ҳокимининг 2019 йил 13 сентябрдаги "Вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғ­ломлаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнларга диний тус берилишини, сохта ғояларни асл диний қадриятлар сифатида талқин қилинишини ва аҳолига носоғлом ақида сингдирилишининг олдини олиш, миллий ва диний қадриятларга ҳурматни янада ошириш, ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратиш, жамиятда "Жаҳолатга қарши - маърифат" улуғвор ғоя асосида диннинг инсонпарварлик, эзгулик ва тинчлик каби фазилатларини ҳамда диний бағрикенглик руҳини кенг тарғиб қилиш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва қонун устуворлигини таъминлаш мақсадида Каттақўрғон туман ҳокимининг тегишли қарори қабул қилиниб, ушбу қарорга асосан ишчи гурух ташкил қилинди. Ҳозирда 69 та маҳалладаги жами 117 нафар ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар ва уларнинг оиласини ижтимоий-маънавий ва социал-иқтисодий ҳолати ҳамда эҳтиёжлари ўрганиб чиқилмоқда ҳамда уларга амалий, маънавий ва маърифий ёрдам кўрсатилмоқда. 
Ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган фуқаролар билан, мактабгача таълим муасассалари, мактаб, маҳалла ва бошқа жамоат ташкилотларида давра суҳбатлари амалга оширилиб, ҳозирги кунда давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмуни тушунтирилмоқда. 
Маърифат башарият фаровонлигининг асосий омилидир. Шу боис, инсон маънавий олами, халқимиз маданиятини белгилайдиган манбаларни асраб-авайлаш ва бойитиш ҳамда жаҳон илм-фани ютуқлари, умумбашарий тараққиёт тажрибалари асосида ёвуз, бузғунчи ғояларга қарши маърифат билан курашиш долзарб аҳамият касб этади.


Ғ.ФОЗИЛОВ,
Каттақўрғон туман 
ИИБ ходими.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?