kathaq@mail.ru

Фирибгарнинг ёлғонига ишониб қолманг

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 2021 йил 30-апрелда ўтказилган очиқ суд мажлисида Алиқулов Шавкат (исми ва фамилияси ўзгартирилган) томонидан содир этилган фирибгарлик жиноят иши кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, ўзганинг жуда кўп миқдордаги мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида 2019 йилнинг май ойларида Каттақўрғон шаҳрида жойлашган "Агро банк" олдида фуқаро О.Ш.нинг ишончига кириб, унга Каттақўрғон тумани "Мелихўжа" маҳалласи "Энамяхши" қишлоғи ҳудудидаги товуқхона қу­рилишида ҳамкорликка таклиф қи­либ, келгусида бир­галик­да тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланиб, яхши даромад олишлигига қи­зиқ­тир­ганидан сўнг, О.Ш. қу­рилиши битмаган товуқхона биноси қурилишига ўз ёнидан жами 355.000.000 сўм миқдордаги пулларни сарфлаганидан сўнг, Ш.Али­­қулов ушбу товуқхонани 2020 йил 12 октябрь куни бошқа бир фуқарога сотиб, унинг номига нотариал тартибда расмийлаштириб берганлиги оқибатида О.Ш.га жуда кўп миқдордаги жами 355.000.000 сўм моддий зарар етказган.
Судда аниқланишича, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этган Алиқулов Шавкат (исми ва фамилияси ўзгартирилган), ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Каттақўрғон шаҳри ҳудудида таниши Тожиев Баҳодирга (жабрланувчининг маълумотлари ўзгартирилган) тегишли бўлган баҳоси 65.000 000 сўмлик "Нек­сия-2" русумли автоуловини қўлга киритиб, уни сотиб юборган ва олинган пул маблағларини ўзининг эҳтиёжларига сарфлаб юборган. 
Бу каби жиноятлар қи­лишдан тийилмаган Алиқулов Шавкатга нисбатан суднинг одил ҳукми ўқилди. Унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми "а" банди билан 9 (тўққиз) йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Ғ.УСМОНОВ,
вилоят прокуратураси бўлим прокурори.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?