kathaq@mail.ru

Кўнгил қатидаги хотиралар

"Каттақўрғон ҳақиқати" (собиқ "Зарафшон") таҳририятида ишлаб юрган кезларимда  газета муҳаррири Файзулла ака Нуруллаев билан тез-тез ўзаро суҳбатлашиб турардим. Суҳбатимиз мавзуи кўпинча у кишининг кўрган-кечирганлари тўғрисида бўларди.

 Мен кўп марта Файзулла аканинг бўш пайтларини пойлаб, бир неча марта суҳбатини олишга мушарраф бўлганман. У киши ўзининг ёшлик йилларини эслаб: 
- Мен ўрта мактабни битирибоқ, шаҳар педагогика билим юртида бошланғич синф ўқитувчиси ихтисоси бўйича маълумот олганман. "Катта­қўрғон ҳақиқати", "Катта­қўрғон ҳовузи" газеталарида мақола ва очеркларим тез-тез ёритилиб турарди. Менинг иқтидоримни пайқаган "Каттақўрғон ҳақиқати" газетаси муҳаррири ишга таклиф этди.Мухбирлик фаолиятимни 1941 йилдан бошлаганман. "Каттақўрғон ҳақиқати"нинг муҳаррири Латиф Эргашев билан ярим йилдан зиёдроқ вақт бирга ишладим. Шу йилнинг декабрь ойида ҳарбий хизматга чақирилдим. 1945 йил декабрнинг охирида Ватанимга - жонажон она шаҳримга соғ-саломат қайтиб келдим. 1946 йил янги йилни уйда кутиб олдим.
Фронтдан қайтгач, "Каттақўрғон ҳовузи" ("Каттакурганское водохра-нилище") таҳририятида масъул котиб бўлиб ишлай бошладим. 1947 йилнинг айни жавзо ойида мени тумандаги Калинин номли жамоа хўжалигига юборишди. Хўжалик идораси  Янгиқўрғонча қишлоқ кенгаши идораси билан ёнма-ён жойлашганди. Хўжалик раҳбарлари далада бўлганлиги сабабли, мен қишлоқ кенгаши  котиби Яллон Ёқубов билан учрашишимга тўғри келганди. 
 - Келинг, меҳмон, хўш хизмат, -деб мени саволга тутди Яллон ака. 
Мен ўзимни таништириб, мақсадимни айтдим. 
- Э, шунақа демайсизми, меҳмон. Ундай бўлса юринг мен билан, -деб, мени ўзи билан эргаштириб, уйига олиб борди. Остонадан ҳатлашим билан қадди-қомати келишган, барваста икки киши ўрнидан туриб, мен билан қўл бериб кўришишга чоғланди. Уларни кўриб ҳайратдан эсанкираб қотиб қолдим. Қаршимда Шароф Рашидов ва Фахри Камол турарди. 
Айни пайтда Шароф ака "Қизил Ўзбекистон"газетасининг муҳаррири, Фахри Камол эса "Правда" газетасининг Ўзбекистондаги сайёр мухбири эди. Мен бу икки улкан журналист билан учрашганимга ўзимда йўқ шод эдим...
1947 йил СамДУга ҳужжат топшириб, "ўзбек филологияси" факультетининг сиртқи бўлимида ишдан ажралмаган ҳолда ўқиб, олий маълумот олдим. Шу аснода журналистлик касбимни шараф билан оқлаб, Ватанимга, элимга хизмат қилишда давом этмоқдаман деб, ғурур билан гапирар эдилар, устоз.
1959 йил Қорадарё тумани Каттақўрғон тумани билан бирлаштирилгач, Қорадарё тумани нашри бўлган "Октябрь учқуни" газетаси тугатилиб, "Каттақўрғон ҳақиқати"га қўшилди ва "Зарафшон" ҳудудий газетаси чиқа бошлади. Унга Ф.Нуруллаев муҳаррирлик лавозимига тайинланди. У "Зарафшон" газетаси таҳририятида 1986 йилнинг август ойига қадар узлуксиз 25 йил давомида муҳаррирлик қилди. 
Таҳририят газета орқали миллий қадриятларни тиклаш, халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш, иқтисодий, ижтимоий муаммоларни ҳал этиш бўйича ҳам мунтазам иш олиб борди ва бошқа матбуот нашрлари билан ўртоқлашди. Ф.Нуруллаев бошчилигидаги "Зарафшон" газетаси таҳририяти жамоаси ҳам масалага сидқидилдан ёндашиб, салмоқли ва самарали ишларни амалга оширди.             
Устоз журналист Ф.Нуруллаев ўзининг ижодий фаолияти билан салмоқли мақола ҳамда очерклари ила шаҳар ва туман равнақига, матбуотни ривожлантиришга катта ҳисса қўшиб, кўпгина шогирдлар етиштиришга ҳам муваффақ бўлди. Эшмурод Эшқувватов, Шароф Шарипов, Яздон Худойқулов, Марди Нуриддинов, Самариддин Сирожиддинов, Ғайрат Шукуров, Ҳайдар Бозоров, Ҳамроқул Жамилов, Асқар Жалилов, Омон Йўлдошев, Карим Раҳимов, Мели Фармонов, Нафас Дўсанов, Фазилат Абдуллаева, Очил Раҳматов, Эшпўлат Сафаров ва камина Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон журналистлар уюшмасининг аъзоси Файзулла Нуруллаев мактабида сабоқ олган шогирдлар саналамиз.


Эшпўлат ШАРИПОВ,
нафақадаги журналист.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga mo‘ljallanmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish 2025−2026 yillarga ..

2025−2026 yillarda O‘zbekistonda aholini ro‘yxatga olish ishlari o‘tkazilishi...

Қўл бериб сўрашиш одоби
Долзарб мавзу / Jamiyat / Madaniyat

Қўл бериб сўрашиш одоби ..

Узатилган қўл, албатта, муаллақ қолмаслиги керак, бу инсонни ерга уриш билан баробар...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?