kathaq@mail.ru

Туман тиббиёт бирлашмасидаги ислоҳотлар ва ўзгаришлар

Газетамизнинг 2021 йил 7 май 17-сонида туман Кенгаши  cессиясида Бош шифокор ҳисоботдан шартли ўтди деган мақола чоп этилган эди. 

Мақолани ўқиган отахонлар таҳририятга мурожаат қилди. Туман марказидан   анча олисда жойлашган Жизмонсой маҳалласида яшовчи 5 нафар меҳнат фахрийлари отахонлар даволанаётган экан. Биз Ҳамраев Чинниқул, Сафаров Муродулло, Қаноатов Қурбон, Ойдинов Қодир, Қувондиқов Нумон отахонлар билан суҳбатлашдик.
- Марказий шифохонада кемпинг ташкил этилибди, деб эшитдим. Унда ҳамма шарт-шароитлар яратилган, дейишди. Бизлар сингари қариялар ҳам ўша жойда муолажа олсак деб келдик. Туман Тиббиёт бирлашмасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Шифокорлар бизларга ўз вақтида беминнат хизмат қилишмоқда.
- "Бу сиз айтганингиздай, маҳаллий шароитимизда "кемпинг" деб атал­япти. Аслида у янгидан ташкил этилган реабилитация бўлими. Унда сиз нафақат муолажа оласиз, балки физиотерапия ва бошқа тиббий хизматлардан ҳам фойдаланасиз", - деб тушунтирди шифокор отахоннинг гапига изоҳ бериб.
Отахон қўлларини очиб:
- Илоҳо, Ўзбекистонимизга кўз тегмасин. Ўсиш, ўзгариш, ривожланишларимиз янада тезлашсин. Бундай улуғ ишларнинг бошида турган Президентимиз ҳамиша омон бўлсин дея дуо қилдилар. Англадимки, отахоннинг кайфияти кўтаринки. У шифохонадаги ўзгаришларни, беморларга яратилаётган қулай шарт-шароитларни кўриб, қувонгани ҳақиқат. Қолаверса, бу инсонларнинг ёшлик давридаги ҳаёт билан бугунги ҳаётимиз ўртасидаги тафовут катта. Отахоннинг дуосидан сўнг биргина туманимизда кейинги тўрт йилда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар ҳақида фикр юрита бошладик.
 Марказий шифохона бўлимлари замонавий рақамли портатив рентген, УТТ, сунъий нафас бериш, наркоз аппаратлари, кислород концентраторлари каби замонавий тиббий жиҳозлар, жарроҳлик ва гинекологик операцион тўпламлар билан таъминланган. Туғуруқхона, шошилинч тез тиббий ёрдам, реанимация, қабул бўлимлари жойлашган уч қаватли бино қайта реконструкция қилинган. Маъмурият биноси, зарарсизлантириш бўлими учун янги бинолар қурилмоқда. Бирлашмада айни чоғда олиб борилаётган қурилиш ва реконструкция ишлари учун давлат бюджетидан 21 миллиард сўм маблағ ажратилган. Марказий шифохонадаги отахон айтган реабилитация бўлими қурилиши эса ўз маблағи ҳисобидан барпо этилган. Ҳозиргача бу бўлим учун битта 2 ўринли ва битта 3 ўринли бино қурилиб, фойдаланишга топширилган. Йил охиригача яна иккита шундай бино қурилиб, бўлимдаги ўринлар сони 10 тага етказилиш режалаштирилган. Туман қишлоқларидаги 3 та оилавий поликлиника, 9 та оилавий шифокорлик пунктида аҳолига малакали стационар ва бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиляпти. Оилавий поликлиникаларда бешта мутахассислик бўйича шифокорлар фаолият олиб бормоқда. Уларда аҳолини чуқур тиббий кўрикдан ўтказиш учун барча имкониятлар яратилган. Оилавий шифокорлик пунктидаги патронаж ҳамширалар аҳоли саломатлигини сақлаш борасида жонкуярлик қилмоқда. Ҳудудларда ҳар 750 нафар аҳоли учун бир штат бирлигида патронаж ҳамшира ажратиляпти. Туман марказидан олисда жойлашган 8 та қишлоқда яшовчи 32000 нафардан зиёд аҳоли тор мутахассислар иштирокида жорий йилнинг икки ойи мобайнида чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган. "Аёллар дафтари"да турувчи тиббий ёрдамга муҳтож 327 нафар фуқаро тиббий кўрикдан сўнг стационар ва амбулатор шароитда даволанишга йўналтирилган. Шунингдек, дастур асосида 8 нафар бемор болага эшитиш аппарати олиб берилган. Туманимизда аҳоли саломатлиги йўлида қилинаётган бундай ишлар, албатта, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида жадал давом этаётган ислоҳотларнинг ёрқин ифодасидир.

Ўткир Усмонов.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Уруш қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади
Долзарб мавзу / Siyosat / Jamiyat

Уруш қатнашчиларига 20 млн сўмдан пул мукофоти берилади ..

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига...

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?