kathaq@mail.ru

«Olx.uz»да одамларни чув тушириб келаётган йирик жиноий гуруҳ аниқланди

Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган тадбирлар давомида, бир неча йилдан буён жиноий ҳаракатларни амалга ошириб келаётган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

2021 йилнинг 1 июнь куни фуқаро А.А.Х. ўзининг жиноий фаолиятини давом эттираётган пайтда қўлга олиниб, унинг ёнидан бир дона совуқ қурол, жабрдийда фуқаролардан ўғирланган банк пластик карталари ва мобил алоқа компанияларининг бир нечта сим карталари ашёвий далил сифатида олинган.

Аниқланишича, фуқаро А.А.Х. ёш бўлишига қарамасдан енгил пул топиш, осон яшаб, ўзгалар ҳисобидан кун кечиришга муккасидан кетади, шоҳона яшаш учун ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган йўлни ўйлаб топади.

У интернетдаги olx.uz сайти орқали Тошкент марказида жойлашган хонадонлардан бирини ижарага бераман, деб эълон саҳифасига эълон жойлаштиради. Табиийки арзон нархдаги барча қулайликларга эга бўлган хонадон вилоятлардан келган ижарада яшовчиларнинг эътиборини ўзига қаратади.

Унга телефон орқали алоқага чиққан фуқароларга ўзини ҳарбий хизматчи деб таништириб, ҳозирда бошқа вилоятда эканлигини ва хизмат сафаридан 2-3 кунда пойтахтга қайтгач, ижарага олувчига хонадонни кўрсатишини, бошқа одамга ижарага бермаслик учун эса олдиндан пластик картасига пул ўтказиб бериши кераклигини айтади.

Шу тариқа, фуқаро А.А.Х. ўзига тегишли бўлмаган бир нечта пластик карталарга пул маблағларини ўтказиб олган заҳоти мижозлар билан алоқани узади.

Фуқаро А.А.Х. ушбу услуб билан пойтахтда ижарага хонадон олмоқчи бўлган 100 нафардан ортиқ фуқароларнинг ҳар биридан 200 минг сўмдан 2 млн. сўмгача, бир йил давомида, унинг тузоғига илинган жабрдийдаларнинг умумий миқдори 80 млн. сўмдан ортиқ миқдордаги маблағларини ноқонуний йўллар билан талон-тарож қилган.

Ҳозирда фуқаро А.А.Х. қўлга олиниб, унга нисбатан тегиши эҳтиёт чораси қўлланилган, шунингдек фуқаро А.А.Х.нинг жиноий шерикларини аниқлаш юзасидан суриштирув ва тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?