kathaq@mail.ru

Муҳим тавсиялар: «Кун ўртасида қуёш остида бўлмасликка ҳаракат қилинг»

Гидрометеорология хизмати 3-7 июн кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши бўйича хабар берганди. Шу сабабли ташкилот иссиқ об-ҳаво бўйича бир қанча тавсиялар тақдим этди.

«Ёз ойининг иссиқ ҳавоси инсон ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирмайди. Аммо ўзингизни иссиқнинг баъзи салбий таъсирларидан, айниқса, энг иссиқ кунлардан ҳимоя қилишингиз керак.

Узоқ вақт давомида, айниқса кун ўртасида қуёш остида бўлмасликка ҳаракат қилинг. Агар бунинг иложиси бўлмаса, танангиз ва бошингизни қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг. Совутгичдаги музли ичимликлар эмас, балки кўп миқдорда илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.

Намликни ўз ичига олган мева, сабзавот маҳсулотларни кўплаб истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатлардан сақланинг. Совутиш мосламалари билан жиҳозланган дўконлардан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олманг, чунки бу маҳсулотлар қанча вақт қуёшда бўлганини билмайсиз.

Кондиционерли хонада бўлганингизда, совуқ ҳавонинг тўғридан-тўғри оқими остида ўтиришдан сақланинг ва кондиционерни 18 даражадан пастроқга дастурлаштирманг. Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим».
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?