kathaq@mail.ru

Аср вабосидан ёшларни асрайлик

Коронавирус бир-икки йилда жаҳон аҳлига нақадар хавотир, ташвишлар келтирган  бўлса, гиёҳвандлик неча асрлардан бери инсон бошига шундай таҳликаларни солмоқда. Энг ёмони бу иллатга йўлиққан кишининг нафақат ўзи ва авлодига, балки бутун инсониятга йиллар давомида зарари тегиб туради. Бир - икки эмлаш, икки-уч марта шифохонада даволаниш билан ундан қутулиб бўлмайди. Шу боис, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар билан  қонунга хилоф равишда  муомала қилишга қарши кураш  ҳамда наркоманияни тарқалишининг олдини олиш  нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек, соғлиқни сақлаш,таълим-тарбия тизимлари, маҳалла, ёшлар ташкилотлари, қолаверса, барчамизнинг энг долзарб вазифаларимиздан бўлиб турибди.
Мамлакатимизда ҳар йили юзлаб, минглаб шахслардан гиёҳванд моддалар тортиб олиниб, йўқ қилиняпти. Жиноятчилар эса тегишли жазоларини олишяпти. Бу яхши, албатта. Лекин ёшларимиз орасида ана шу тузалмас дардга чалинаётганлар камаймаётгани кишини ташвишга солади.
Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари, Ёшлар ташкилотлари, Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирликлари, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот -таҳлил маркази, наркотик моддаларни назорат қилиш  минтақавий комиссиялари ҳамда бошқа манфаатдор идора ва ташкилотлар  вакиллари билан ҳамкорликда  "Ёшлар орасида наркотик воситаларнинг тарқатилишига қарши кураш" тезкор профилактик тадбири мунтазам ўтказиб бо­риляпти.  
Бундай олиб қараганда улкан рақамлар ва уларнинг самараси ҳам сезиларли бўлиши керак. Лекин яқинда камина туманимиздаги айрим мактабларнинг ўқувчиларидан, "Мактабларингда шундай мавзуда тадбир ўтказилдими?", - деб сўраганимда "йўқ" деган жавобни эшитдим. Баъзи ўқувчилар гиёҳванд ва психотроп моддалар ҳамда уларнинг инсон саломатлигига қанчалик катта зарар етказиши мумкинлиги ҳақида тасаввурга ҳам эга эмас. 
Ўлкамизда ёзнинг қайноқ нафаси уфуриб турибди. Айни шу кунларда дашт, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида, қишлоқлардаги айрим хонадонларда  яширинча экилган гиёҳванд моддалар ҳам пишиб етилади. Ушбу иллатга қарши тегишли идора ва ташкилотлар томонидан махсус тадбир ўтказилишини кутиб ўтирмай, мактабларда, бошқа таълим-тарбия масканларида, маҳаллаларда талаба-ўқувчиларга гиёҳвандликнинг оқибатлари, ундан сақланиш ва қарши кураш мавзуларида турли маънавий-маърифий, маданий тадбирлар ўтказилса, айни муддао бўларди. Шундай қилайликки, бирор бир ўқувчи ҳам назаримиздан четда қолмасин. Аксинча, уларнинг бўш пайтларини мазмунли, фойдали ўтиши учун имконият яратайлик.


Муҳаммадали 
ЭРГАШЕВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?