kathaq@mail.ru

Суюлтирилган газ баллонлари истеъмолчиларга ўз вақтида берилмаслик сабаблари

Ижтимоий тармоқларда ҳамда туман ҳокимлигига сўнгги пайтда суюлтирилган газ баллонларига бўлган эҳтиёж тўғрисида эътирозлар кўпаймоқда. Суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар талайгина. Туманда суюлтирилган газни етказиб бериш 50-60, айрим ҳолатларда 90 кунгача чўзилиши аниқланди. "Аҳо­лига суюлтирилган газ вақти-вақти билан "Каттақўр­ғонтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан етказиб бериб турилади. Бироқ, сўнгги вақтда уни етказиб бериш бироз кечикмоқда. Овқат тайёрлаш, сув қайнатиш ва шу каби кундалик заруриятларни суюлтирилган газсиз амалга ошириш қи­йинлашмоқда", - дейди мурожаатчилардан бири.
Муаммони тўлиқ ўрганиш мақсадида ижтимоий тармоқларда фуқаролар билан ҳам боғландик. Улар мурожаатчининг сўзларини тасдиқлашди. Баъзиларининг уйига кириб вазиятни ўз кўзимиз билан кўрдик. Вазият ростдан ҳам ачинарли. "Газ баллонсиз инсонлар электр плиталарда овқат қилмоқда, сув қайнатишяпти. Ҳудудийгаз бизга газ баллонларни ўз вақтида тўлдириб бериши керак, жуда ҳам қийналмоқдамиз", - деб муаммоларини айтди фуқаролардан бир нечтаси.
Изоҳ олиш учун "Катта­қўрғонтумангаз" газ таъминоти бўлимига бордик. У ерда бошлиқ вазифасини вақтинча бажарувчи Нормуродов Бегзод Бектошевич вазиятни батафсил тушунтириб берди. 
"Тумангаз ходимлари томонидан узр сурайман, суюлтирилган газ таъминоти бўйича, Республикамиз ва Самарқанд вилоятига хизмат кўрсатувчи "Шўртаннефтегаз" УШК ва Муборак ГҚИЗ узилиш ҳолатлари бўлиб, тўла қувватда ишламаётганлиги сабабли Са­мар­қанд вилояти, шу жумладан, Каттақўрғон туманида ҳам суюлтирилган газ таъминоти бўйича узилишлар бўлмоқда", - деб тушунтириш бериб ўтди. 
Аҳолидан бир савол тушадики, бир ойга бир дона газ баллон бериладими, деган. Йўқ. Ҳозирги кунда ресурс, имкониятлардан келиб чиқиб бу масала мониторинг қилиб кўрилган бўлиб, 45-50 кунга бир дона газ баллон етказиб бериш таъминланади. Газ график асосида туман ҳо­кимлиги билан тасдиқланган жадвалларга асосан етказиб берилади. Бир нарсани тушунтириб ўтиш керак, суюлтирилган газни фақат овқат тайёрлаш учун етказиб берилади. Белгиланган мақсадлардан ташқари ҳамда хоналарни иситиш учун фойдаланишга йўл қуйилмайди.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, истеъмолчиларни белгиланган муддатларда узлуксиз суюлтирилган газ билан таъминлаш, аҳоли ва газ таъминоти ташкилотлари ўртасидаги англашилмовчиликларнинг олдини олиш, замонавий технологияларни татбиқ этган ҳолда қулайликлар яратиш, автоматлаштириш жараёнини сифатли жорий этиш ҳамда амалда ўз натижаларини кўрсатиши учун газ таъминоти ходимлари масъулдир.


Ў.УСМОНОВ.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?