kathaq@mail.ru

Касал болаларни даволашга деб сохта хайрияга пул йиғган аёл ушланди

20 апрель куни Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида Н.Р. (1995 й.т.) фирибгарликда айбланиб, ҳибсга олинди. Аёл оғир касал болаларни даволаш учун деб ёлғон хайрияга пул йиғган, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.

Текширув натижасига кўра, 8 февраль куни Украинада «Бош мия ўсимтаси» касаллиги оқибатида вафот этган боланинг ҳамда шахси номаълум бўлган ва оғир касалликка чалинган икки нафар болаларнинг фотосуратларини интернет тармоғидан кўчириб олганлиги аниқланган.
У суратлар остига фарзандлари «Комилов Азимжон Абдурауф ўғли», «Машгулотва Гулирано» ва «Маъруфжонов Муҳаммадали Мансуржон ўғли» лар оғир касалликка чалинганликлари сабабли уларни даволаш ва тиббий муолажаларга 10.000 — 20.000 АҚШ доллари миқдорида пул маблағлари зарурлиги ҳақида сохта хайрия эълонларни берган.
Аёл 8600 … 5611 ва 8600 … 4430 рақамлари бўлган пластик банк карталарига пул йиғган. Хабарда айтилишича, фуқаролар томонидан 5 минг сўмдан 1 млн. сўмгача бўлган пул маблағлари сохта хайрия эълонлари остида кўрсатилган пластик карталарга ўтказилган.
6 май куни Олмазор тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик такроран ёки хавфли рецидивист томонидан) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

10-синф ўқувчиси Асал Шодиеванинг номидан фойдаланиб, одамларнинг пулларини қўлга киритди
Jamiyat / Ta'lim

10-синф ўқувчиси Асал Шодиеванинг номидан фойдаланиб, ..

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни...

Ажрашган оиланинг фарзанди ким билан яшайди?
Jamiyat / Madaniyat

Ажрашган оиланинг фарзанди ким билан яшайди? ..

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июнь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?