kathaq@mail.ru

Туманда хонадонида сифатсиз мой ишлаб чиқараётган шахс фаолиятига чек қўйилди

5 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Каттақўрғон тумани ДХХБ ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Каттақўрғон тумани “Қоракулча” маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.О.нинг яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Текширув давомида ушбу шахснинг омборхонасидан қоғоз қопларда дориланган (заҳарланган) пахта чигитлари топилган.

Б.О. ушбу пахта чигитларини 5 дона, қўлбола усулда ясалган, ҳеч қандай рухсатномага эга бўлмаган мосламалар ёрдамида қайта ишлаб, талабга жавоб бермайдиган мой маҳсулотларини тайёрлаб келаётганлиги аниқланган.
Пахта чигит маҳсулотлари миқдори ўлчанганида, ушбу маҳсулотлар жами 10 тоннадан ортиқ дориланганлиги маълум бўлган.

Ушбу пахта чигитидан қайта ишлаб чиқарилган 20 литр мой маҳсулотлари текшириб кўриш учун намуна сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, "Каттақўрғон ОИЛ” МЧЖга топширилган.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

10-синф ўқувчиси Асал Шодиеванинг номидан фойдаланиб, одамларнинг пулларини қўлга киритди
Jamiyat / Ta'lim

10-синф ўқувчиси Асал Шодиеванинг номидан фойдаланиб, ..

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро Д.К. жорий йилнинг 15 март куни...

Ажрашган оиланинг фарзанди ким билан яшайди?
Jamiyat / Madaniyat

Ажрашган оиланинг фарзанди ким билан яшайди? ..

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси 73-моддасида ота-она ўз болаларини тарбиялаш...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июнь 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?