kathaq@mail.ru

Долзарб ўн беш кунликда фаол қатнашинг!

Ҳудудлардаги йўл бўйлари, ўрмон хўжаликлари ва бошқа яшил майдонларда парвариш қилинаётган игна баргли, манзарали дарахт ва буталарга катта зарар етказаётган Арча унсимон қуртига қарши уйғунлашган тадбирлар олиб бориш самарали кураш тури ҳисобланади. 


Шунинг учун ҳам вилоят ҳудудида жорий йил 26 апрелдан 10 майга қадар Арча унсимон қуртига қарши курашиш мақсадида “Долзарб ўн беш кунлик” эълон қилинди.
Шуни билишимиз керакки, “Арча унсимон» қурти зараркунанданинг личинка ва урғочилари арчанинг новдалари ва баргларини сўриб зарар етказади ва улар барча ер устки қисмлари билан озиқланади. Катталиги 2-3 миллиметр бўлган бу қурт сарғиш, қизғиш, кулранг тусда бўлиб, март-апрель ойларида пайдо бўлади. Уларнинг тухум қўйиши май-июнь ойларида кузатилиб, ўртача 280 тагача тухум қўяди.
«Арча унсимон» қуртини аввало, ички карантин аҳамиятга молик зараркунанда сифатида рўйхатга олиб, қурт тарқалган жойлар ва ҳудудлар аниқланиши ҳамда бу жойлардан арча кўчатларини бошқа жойга кўчириш мумкин эмас.
Зараркунанда билан жиддий шикастланиб қуриш ҳолатига келиб қолган дарахтларни кесиб, унсимон қурт кенг тарқалмаслиги учун уларни ўша жойнинг ўзида ёқиш шарт.
Агротехник тадбирларни ўз вақтида ва тўлиқ бажариш (фосфорли, азотли, микроэлементлар Мастер, Кропшелд, Вегрутлар билан озиқлантириш) лозим.
Кимёвий препаратлардан “Би-58”, “Багира”, ва “Атилла”дан фойдаланиш тавсия қилинади.
Ушбу препаратларни зараркунандаларнинг пайдо бўлиши билан биринчи ишлов ўтказилади ва зараркунанда буткул йўқолгунча ҳар ўн беш кунда кимёвий ишловлар олиб бориш керак.
Азиз юртдошлар! Игна баргли, манзарали дарахт ва буталарга  катта зарар етказаётган Арча унсимон қуртига қарши биргаликда курашайлик.


Cирожиддин САНАЕВ, 
Эркин ЭШНАЗАРОВ, 
вилоят  Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси
Каттақўрғон туман инспекторлари.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА
Jamiyat / Tumanda bugun

ТАШАББУС АМАЛГА ОШМОҚДА ..

Туманимизда энг улуғ байрам – мустақиллигимизнинг 30 йиллигини барча жабҳаларда муносиб...

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ЯИДХП ОРҚАЛИ КЎРСАТИЛАДИ
Iqtisodiyot / Jamiyat

АЙРИМ ФУҚАРОЛАРГА НАФАҚА ТАЙИНЛАШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ ..

Ҳ укумат қ арори билан Ижтимоий ҳ имояга му ҳ тож айрим тоифадаги фу қ ароларга нафа қ а...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Июль 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?