kathaq@mail.ru

“COVID-19”га қарши эмлаш билан ўзингизни асранг!

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 15 февралдаги “Коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш жараёнларига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида”ги 31-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳудудида  коронавирус инфекциясига қарши  оммавий эмлаш тадбирларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни ташкил қилиш бўйича ишчи штаби ташкил қилиниб, 13 та эмлаш пункти ва тарқоқ  жойлашган аҳоли пунктларини эмлаш  учун 12 та мобил бригадалар  ташкил  қилинди.
 Ушбу ташкил қилинган эмлаш пунктлари ҳудудида жами бўлиб 18158 нафар аҳоли коронавирус инфекциясига қарши эмлашга режалаштирилган, шу жумладан  5та турдаги сурункали касалликлар билан диспансер кузатувида турган  фуқаролар 2443 нафар, 65 ёшдан катта бўлган туман аҳолиси 8367 нафар, тиббиёт ходимлари 1597 нафар, туман халқ таълими бўлими тизимидаги умумтаълим мактаблари ходимлари 4295 нафар мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 1456 нафар. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кўрсатмасига биноан “Корнавирус инфекциясига қарши эмланишга розимисиз?” деган сўровнома  ўтказилганда тиббиёт ходимларидан 979 нафари (61,3%), туман Халқ таълими бўлими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари  ходимлари 2454 нафар (57,1% ), туман мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари 1166 нафар (80%)      корнавирусга қарши эмланишга розилик билдиришган.  2021йил 1 апрел ҳолатига кўра барча эмлаш пунктлари  совутгичлар, зарур дори-дармонлар ва тиббий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланган. Ҳар бир эмлаш пунктига туман тиббиёт бирлашмасидан 2 нафардан ва туман СЭО ва ЖСХдан 1 нафардан  малакали мутахассислар бириктирилди. 
  Туманда коронавирус касаллигига   оммавий эмлаш тадбирларини ўтказиш 2021 йил  10 апрелдан бошлаб юборилди. Бугунги кунда ушбу эмлаш ишларини биринчи босқичида 65 ёшдан катталар ва барча тиббиёт ходимлари  эмланаяпти. 
  Корнавирусга қарши эмлаш аҳолини ушбу касалликдан ҳимоя қилишда асосий ўрин тутади. Шундай экан, корнавирусга қарши эмлаш  тадбирларида фаол  иштирок этишингизни сўраймиз.


У. САҒДУЛЛАЕВ,
туман СЭО ва ЖСХ бўлими бошлиғи.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi xodimlari kuni
Долзарб мавзу / Jamiyat

18-aprel - Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish sohasi ..

2018-yil 6-martda Qonunchilik palatasi tomonidan “Oʻzbekiston Respublikasi uy-joy komm...

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda
Долзарб мавзу / Jamiyat

Mundiyonda toza ichimlik suvi muammosi yechim topmoqda ..

Mundiyonda eng katta muammo toza ichimlik suvi edi. Bugun bu masala to‘liq yechim...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Апрель 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?