kathaq@mail.ru

СИЗ ХОЖА АБДУЛ ҲАСАН АНДОҚИЙ КИМЛИГИНИ БИЛАСИЗМИ?

Хожа Абул Ҳасан Андоқий мелодий 1067–1159 (ҳижрий 460–552) йилларда яшаган. Ўз даврининг авлиёси саналмиш Юсуф Ҳамадонийга иккинчи халифа даражасига кўтарилган Хожа Абул Ҳасан Андоқий Бухорода таҳсил олган илми толиблардан эди. Ул зот машҳур фиқҳ олими Абулкарим ибн Ҳанифа Андоқийнинг набирасидир. Биз Фахриддин Алисафийнинг “Рашахотул–Айнул Ҳаёт” асарида Андоқий ҳақида шундай ёзилган: “Ул зот одамларни илм бериб   тарбиялаган, Аллоҳ Таоло йўлига даъват қилишда ва поклик эгаси бўлишга ўргатган. Андоқий узоқ ибодат қилувчи бўлиб, Пайғамбаримиз суннатларига эргашган эди. Бир неча йил устозлари Юсуф Хамадоний билан Боғдод ва Хоразмга бориб, ваз ва насиҳатлар ўқиганлар. Хўжа Абул Ҳасан Андоқий Юсуф Хамадонийнинг Аҳмад Яссавий, Абдухолиқ Ғиждивоний сингари шуҳратли шогирдларидан бўлган. 
Хожа  Абул  Ҳасан  Андоқий   зиёратгоҳи Каттақўрғон тумани Андоқсой маҳалласи Андоқсой қишлоғида жойлашган. Айтиш керакки, зиёратгоҳ мустақиллик давригача тош айлантирилган хароба ҳолатда эди. 1995 йилдан 2015 йилгача мазкур маскан Андоқ қишлоғи фуқаролари томонидан ҳашар йўли билан обод қилиниб, ҳозирда бу жойда мақбара қурилган.
Тумандаги мавжуд тарихий жойлар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни газетамизнинг 17 апрелдаги 15-сонида ўқийсиз.

“Каттақўрғон ҳақиқати” газетаси таҳририяти.
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди
Долзарб мавзу / Jamiyat

Рамазон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди ..

Ўзбекистон мусулмонлари идораси милодий 2021 йил, ҳижрий 1442 йил Рамазон ҳайитининг...

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари олдидан Австралия билан назорат ўйини ўтказади
Sport

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ саралаш ўйинлари ..

Хабарингиз бор, шу йил июнь ойида футбол бўйича 2022 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2023...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Май 2021    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?