kathaq@mail.ru

Индонезияда Имом Бухорий номидаги масжид очилди

Ўзбекистоннинг Индонезиядаги туризм элчиси Эко Шри Маргианти ташаббуси билан Индонезияда қурилган Имом Бухорий номидаги масжид очилди.

Ушбу масжиднинг очилиши Президентнинг «Ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фамони доирасида Индонезияда Ўзбекистоннинг бой исломий меросини тарғиб қилишга хизмат қилиши мумкин.
Маълум қилинишича, масжид Гунадарма университети архитектор талабалари томонида лойиҳалаштирилган. Мазкур масжид очилишида Туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов онлайн тарзда нутқ сўзлаб, Индонезия  мусулмонлари томонидан улуғ муҳаддис Имом ал-Бухорий номига масжид барпо қилиниши икки халқ ўртасидаги биродарлик алоқаларини янада мустаҳкамлашини эътироф этди.
Шунингдек, масжид очилишида Ўзбекистоннинг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Розиқулов табрик сўзи билан иштирок этди ҳамда масжид учун эсдалик совғалари ҳадя қилди.
Масжид Ўзбекистонда мавжуд архитектура ечимлари асосида барпо этилди. Масжид нақшлари Шоҳи Зинда зиёратгоҳидан андоза олинган бўлса, ғиштларини теришда Бухородаги Пойи Калон масжидига ўхшаш тарзда ёндашилган. Олд тарафида Ҳастимом масжидида мавжуд миноралар каби икки минора қад ростлаган.
 
Хато топдингизми?

Сичқонча ёрдамида хато қисмини танланг ва CTRL+ENTER тугмачаларини босинг.

Кўрсатилган ойнада муаммони тавсифланг ва маъмуриятга хабарнома юборинг.

Бошқа хабарлар

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, Mullako‘rpada anjir yetishtiriladi
Долзарб мавзу / Iqtisodiyot / Jamiyat

Tavaronda malina, Mundiyonda uzum bilan qulupnay, ..

Aholi tomorqalaridan foydalanish samaradorligini oshirish maqsadida Tavaron, Mullakurpa...

Ayni vaqtda
Долзарб мавзу

Ayni vaqtda ..

Tuman Kengashining to‘qson to‘qqizinchi sessiyasi o‘tkazilmoqda...

Изоҳ қолдириш

image

Календарь

«    Март 2024    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
image

Сайтимизнинг янги кўриниши сизга ёқдими?