“МАҲАЛЛАБАЙ” ИШЛАШ БУГУННИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАСИ
Tumanda bugun
03-апр, 17:21
21
0
Каттақўрғон туман ҳокимлиги мажлислар залида “маҳаллабай” тизимида иш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Каттақўрғон туман ҳокими в.б Жамшид Насриддинов, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва маҳаллаларга бириктирилган доимий ишчи гуруҳ вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда “Бошқарув офис”лари ва маҳаллаларга бириктирилган доимий вакиллар томонидан ҳар бир маҳалланинг ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”да белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, ҳар бир маҳаллада хонадонлар, тадбиркорлик субъектлари ва МФЙ бўйича сўровномаларнинг тўлдирилиш ҳолати ҳамда аҳолини, “Темир дафтар”, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафларларига киритилган фуқароларни ижтимоий аҳволини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Бундан ташқари йиғилишда ҳар бир маҳалла раиси ўз фаоллиги билан ҳудудда ободонлаштириш ишлари ва хонадонларнинг ободлиги, аҳолини саломатлигини доимий назорат қилиб бориш каби вазифаларда тарғибот ишларини олиб бориши кераклиги айтилди.
Маҳалладаги ишсиз фуқароларни жамоат ишларига жалб қилиш, бу орқали уларнинг бандлигини таминлаш зарурлиги таъкидланди.
Йиғилиш иштирокчилари ўзига тегишли вазифаларни белгилаб олишди.